Тинчлик бўйича Нобель мукофоти Россия Федерациясида хорижий агент сифатида тан олинган ва Олий суд қарори билан тугатилган Россиянинг «Мемориал» инсон ҳуқуқлари ташкилотига берилди. Мукофот, шунингдек, Беларуснинг «Вясна» инсон ҳуқуқлари уюшмаси раҳбари Алес Билятский ва Украина «Фуқаролик эркинликлари маркази»га топширилди.
«Мемориал» инсон ҳуқуқлари ташкилоти 1989 йили СССРдаги сиёсий қатағонларни ўрганиш учун ташкил этилганди. Кейинчалик ташкилот Совет ҳукумати жиноятларини ҳужжатлаштиришни давом эттирган «Халқаро Мемориал» ва мавжуд тузум жиноятларини ҳужжатлаштиришни бошлаган «Мемориал» инсон ҳуқуқлари марказига бўлинган.
BREAKING NEWS:
— The Nobel Prize (@NobelPrize) October 7, 2022
The Norwegian Nobel Committee has decided to award the 2022 #NobelPeacePrize to human rights advocate Ales Bialiatski from Belarus, the Russian human rights organisation Memorial and the Ukrainian human rights organisation Center for Civil Liberties. #NobelPrize pic.twitter.com/9YBdkJpDLU
Инсон ҳуқуқлари маркази Россия Федерацияси ва бошқа давлатларда инсон ҳуқуқлари ва асосий эркинликларининг ҳурмат этилишига кўмаклашишни ўзининг миссияси деб билади. Инсон ҳуқуқлари маркази Россия ҳукумати томонидан 2014 йилда, «Халқаро Мемориал» эса 2016 йили «хорижий агент» сифатида тан олинган. Инсон ҳуқуқлари марказини тугатиш бўйича даъво Москва прокуратураси томонидан Москва шаҳар судига, «Халқаро Мемориал»ни тугатиш тўғрисидаги даъво эса Бош прокуратура томонидан Россия Олий судига юборилган.
Ташкилотнинг айнан ҳуқуқни ҳимоя қилиш фаолияти ҳокимият томонидан унинг тугатилишига сабаб бўлган. Айблов томонига кўра, марказ «Россия Федерацияси Конституцияси ва қонунларига доимий эътиборсизликни намойиш этади, фуқароларнинг ахборотлардан фойдаланиш ҳуқуқини бузади». Ташкилот томонидан юритилаётган сиёсий маҳбуслар рўйхати «Россия суд тизимига нисбатан салбий фикрни шакллантиришга қаратилган» ва «Мемориал»нинг норозилик намойишларини «қўллаб-қувватлаши» мамлакатдаги вазиятни «беқарорлаштириш» га қаратилган, деб ҳисоблайди Россия прокуратураси. Шунингдек, тарихчиларга «Совет ҳокимияти ҳақидаги туҳмат маълумотлар тақдим этиш» айби қўйилди.
Беларуслик ҳуқуқ фаоли, «Весна» («Баҳор») Беларусь инсон ҳуқуқлари маркази асосчиси, шунингдек, Тинчлик бўйича Нобель мукофоти совриндори Алесь Беляцкий ҳозирда Беларусь тергов изоляторида. У ва унинг шериклари 2021 йил июль ойида ҳибсга олинган. «Весна» намойишларда хавфсизлик кучлари томонидан ҳибсга олинган ва ҳибсхоналарга юборилган одамлар ҳақида маълумотлар тўплашда ёрдам берган. Ҳуқуқ ҳимоячилари қийноқларга дучор бўлганларнинг барчаси ҳақида маълумотлар тўплашган, ҳибсга олинганларга ёрдам кўрсатишган.