Эроннинг турли шаҳарларида аҳлоқ полицияси томонидан ҳибсга олинганидан кейин вафот этган 22 ёшли Маҳса Аминийнинг (Mahsa Amini) ўлими туфайли уч кундан бери ҳукуматга қарши намойишлар бўлиб ўтмоқда. Бу ҳақда «Ал Жазира» телеканали хабар беради.
Эроннинг ғарбий Курдистон вилоятида яшовчи Амини 13 сентябрь куни ҳижоб ўраш қоидаларини бузгани учун Теҳрон аҳлоқ полицияси томонидан ҳибсга олинганидан бир неча соат ўтиб комага тушиб қолади.
Гувоҳлар полицияни қизни калтаклаганликда айблайдилар. Полиция аёлнинг ўлими бахтсиз ҳодиса эканини таъкидлади.
17 сентябрь куни Аминининг дафн маросимидан кейин Курдистондаги норозилик намойишлари унинг она шаҳри Сакезда авж олди. У ерда хавфсизлик кучлари маҳаллий маъмурият томон кетаётган оломонга қарата ўт очган. Бир вақтда ёки бироз кечроқ бошқа курд шаҳарларида ҳам норозилик намойишлари бошланган. Ижтимоий тармоқларда чоп этилган видеоларда, Дивандерре шаҳрида оломон хавфсизлик кучларига тош отаётгани, сўнг отишма овози остида қочиб кетаётгани кўринади.
Бошқа кадрларда Теҳрондаги норозилик намойишлари акс этган, у ерда аёллар рўмолларини ечиб, «Диктаторга ўлим» деб ҳайқирганлар, бу сўзлар олий раҳнамо Оятуллоҳ Али Хоманаийга қарши тез-тез қўлланилади.
Курдларнинг Hengaw инсон ҳуқуқлари ташкилоти 18 сентябрь куни икки шаҳардаги намойишлар чоғида камида 38 киши жароҳатланганини эълон қилди. Эртаси куни, унинг сўзларига кўра, Дивандеррадаги тўқнашувлар пайтида икки намойишчи ҳалок бўлган.
On day 3, several cities have joined anti-regime protests, including the city of #Divandareh, #Mahsa_Amini pic.twitter.com/qhNDtu81t4
— Rana Rahimpour (@ranarahimpour) September 19, 2022
Ташкилот, шунингдек, Ғарбий Озарбайжон вилоятининг Букан шаҳрида намойишлар чоғида 10 ёшли қиз ҳалок бўлганини маълум қилди: ўқ унинг бошига теккан.
On day 3, several cities have joined anti-regime protests, including the city of #Divandareh, #Mahsa_Amini pic.twitter.com/qhNDtu81t4
— Rana Rahimpour (@ranarahimpour) September 19, 2022
In this video, we can hear women chanting: Woman, life, freedom… while this brave woman is removing her headscarf… a man tries to attack her while another man comes to her defence. #iran #Mahsa_Amini #MahsaAmini pic.twitter.com/c25iPFGKaB
— Rana Rahimpour (@ranarahimpour) September 19, 2022
Аминининг ўлими Эрон газеталарининг асосий мавзусига айланди, кўплаб нашрлар яқинда кўчаларда «одобсиз» кийинган фуқароларга қарши фаол кураш бошлаган аҳлоқ полициясини танқид қилмоқда.