Россиянинг Кобулдаги элчихонасига уюштирилган ҳужум учун жавобгарликни ИШИД ўз зиммасига олди

TOLOnews сайти фотосурати

«Ироқ ва Шом ислом давлати» (ИШИД)* террорчилик гуруҳи 5 сентябрь куни Россиянинг Кобулдаги элчихонаси олдида содир этилган ва элчихонанинг икки ходими ва камида олти нафар афғоннинг ҳаётига зомин бўлган худкуш портлаш учун жавобгарликни ўз зиммасига олмади. Бу ҳақда «Ал-Жазира» телеканали хабар берди.

Эслатиб ўтамиз, 5 сентябрь куни Кобул вақти билан соат 10:50 да (Москва вақти билан 9:20) Россиянинг Кобулдаги элчихонаси консуллик бўлимига кириш жойи яқинида худкуш-террорчи ўзини портлатиб юборган эди. У консуллик ходими визага номзодларни эълон қилиш учун навбатда турган одамлар олдига чиққан пайтда портловчи қурилмани ишга туширган.

Элчихона ходимларидан ташқари, элчихонанинг ташқи атрофини қўриқлаётган «Толибон»* радикал ҳаракатининг камида икки жангариси ва элчихона олдида навбатда турган камида тўрт нафар афғон ҳалок бўлган.

БМТнинг Афғонистонга Ёрдам Миссияси Афғонистон ҳукуматини дипломатик ваколатхоналар хавфсизлигини таъминлашга чақирди. Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Россиянинг Кобулдаги элчихонаси дипломатик миссия хавфсизлигини кучайтирганини айтди. «Зудлик билан ташқи периметр ҳимоясини кучайтириш бўйича бир қатор чора-тадбирлар кўрилди, «Толибон» ҳукуматининг қўшимча кучлари жалб қилинди, Афғонистон разведка ва контрразведка хизмати имкониятларидан фойдаланилди»,— деди вазир.

*РФ ва кўпгина давлатларда террорчи сифатида тан олинган ва тақиқланган ташкилот (Россия қонунчилиги талаби бўйича изоҳлаб ўтамиз).

  • Исроилнинг Эронга ҳужуми ядровий таҳдидни тинч ва куч ишлатиш йўли билан ҳал этиш сценарийларига таъсир қилгани ҳақида

  • Қирғизистон жанубида юзлаб одамларнинг ҳаётига зомин бўлган миллатлараро можарога 15 йил тўлди

  • Футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси 2026 йилги жаҳон чемпионатида иштирок этади

  • Қозоғистон газни қайта ишлаш заводи қурилиши юзасидан Ғарб инвесторлари билан очиқ можарога киришди