Афғонистонда Россия элчихонасининг икки ходими теракт қурбони бўлди

АФҒОНИСТОНДАГИ РФ ЭЛЧИХОНАСИ. РИА НОВОСТИ ФОТОСУРАТИ

Россиянинг Афғонистондаги элчихонасини икки ходими Кобулдаги худкушлик ҳужумида ҳалок бўлди. Бу ҳақда РФ Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Sputnik-Афганистан хабарига кўра, ҳалок бўлганлардан бири элчихонанинг иккинчи котиби Шоҳ Маҳмуд, иккинчиси элчихонанинг хавфсизлик бўлими ходими бўлган. Ҳозирча бу маълумотнинг расмий тасдиғи йўқ.

Ҳужумда ҳалок бўлганлар, яраланганларнинг умумий сони манбага қараб ўзгариб турибди ва 20 дан 100 кишигача етади.

Ҳужум Кобул вақти билан соат 10:50да (Москва вақти билан 9:20) Россиянинг Кобулдаги элчихонасининг консуллик бўлимига кириш жойи яқинида содир бўлган. РИА Новости манбасига кўра, консуллик ходими виза олиш учун номзодларни эълон қилиш учун навбатда турган одамлар олдига чиққан пайтда худкуш-террорчи портловчи мосламани ишга туширган. Reuters агентлигининг Кобул полициясига таяниб хабар беришича, худкуш террорчи элчихонанинг қуролли қўриқчилари томонидан отиб ўлдирилган.

Москва Кобулдаги элчихона яқинида содир этилган теракт ижрочилари тез орада топилишига умид қилади, дейди Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров. Унинг сўзларига кўра, элчихона хавфсизликни кучайтирган, Афғонистон расмийларининг қўшимча кучлари, разведка ва контрразведка хизматлари жалб қилинган.

  • Исроилнинг Эронга ҳужуми ядровий таҳдидни тинч ва куч ишлатиш йўли билан ҳал этиш сценарийларига таъсир қилгани ҳақида

  • Қирғизистон жанубида юзлаб одамларнинг ҳаётига зомин бўлган миллатлараро можарога 15 йил тўлди

  • Футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси 2026 йилги жаҳон чемпионатида иштирок этади

  • Қозоғистон газни қайта ишлаш заводи қурилиши юзасидан Ғарб инвесторлари билан очиқ можарога киришди