Толиблар жориж қўшинлари Афғонистанни тарк этган кунини дам олиш куни деб эълон қилдилар

Америка қўшинлари қўмондони Крис Донахью Қобулни тарк этмоқда, 2021 йил 31 август. АҚШ МФ сайти фотосурати

«Толибон»* радикал ҳаракати Афғонистондан хорижий қўшинлар олиб чиқиб кетилган кунни дам олиш куни қилишга қарор қилди. Бу ҳақда Khaama агентлиги хабар берди.

Эслатиб ўтамиз, 2021 йил 31 август куни АҚШ армияси бўлинмаларини Афғонистондан олиб чиқиш якунланди. Улар 2001 йилдан 2021 йилгача мамлакатда жанг қилган хориж қўшинларининг охирги бўлинмалари эди.

Йигирма йил давомида хорижий қўшинлар Афғонистонда толиблар ва бошқа террорчи гуруҳларга қарши кураш олиб бордилар.

2020 йил февраль ойида Қўшма Штатлар толиблар билан тинчлик битими тузишга келишиб олди. Сўнг Афғонистонда Америка контингенти аста-секин қисқартирилди. Хорижий қўшинларни олиб чиқишнинг якуний босқичи «Толибон» 15 августдан 16 августга ўтар кечаси Кобулни қаршиликсиз эгаллаб олганидан сўнг содир бўлди.

16 августдан бошлаб чет эл ҳарбийлари 2001-2021 йиллари хорижликлар билан ҳамкорлик қилган хориж фуқаролари ва афғонларни Кобул аэропорти орқали эвакуация қила бошладилар.

31 август куни ушбу амалиёт якунланди. Американинг охирги самолётида Кобулдаги АҚШ қўшинлари қўмондони Крис Донахью ва АҚШнинг Афғонистондаги элчиси Росс Уилсон Афғонистон пойтахтини тарк этишди.

*«Толибон» ҳаракати РФ ва кўпгина давлатларда террорчи ташкилоти сифатида тан олинган ва тақиқланган (Россия қонунчилиги талаби бўйича изоҳлаб ўтамиз).

  • Исроилнинг Эронга ҳужуми ядровий таҳдидни тинч ва куч ишлатиш йўли билан ҳал этиш сценарийларига таъсир қилгани ҳақида

  • Қирғизистон жанубида юзлаб одамларнинг ҳаётига зомин бўлган миллатлараро можарога 15 йил тўлди

  • Футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси 2026 йилги жаҳон чемпионатида иштирок этади

  • Қозоғистон газни қайта ишлаш заводи қурилиши юзасидан Ғарб инвесторлари билан очиқ можарога киришди