Ўзбекистон Давлат хавфсизлик хизмати Афғонистон билан чегарани бузган одамлар қўлга олинганини маълум қилди

Харитадаги «Пайғамбар» ороли

Ўзбекистон Давлат хавфсизлик хизмати (ДХХ) чегара қўшинлари Сурхондарё вилоятида Афғонистон-Ўзбекистон чегарасини бузганларни қўлга олди. Бу ҳақда 22 август куни бошқарма матбуот хизмати хабар берди.

Хабарда айтилишича, 2022 йил 21 август куни «Пайғамбар» оролида (Сурхондарё вилояти) Ўзбекистон Республикаси Давлат чегарасини қонунга хилоф равишда бузиб ўтган ва орол қирғоғига қайиқларда келган бир гуруҳ Афғонистон фуқаролари кузатилган.

Ушбу жойга келган Ўзбекистоннинг чегара нарядига чегара бузувчилари қаршилик кўрсатишган.

«Шахсига аниқлик киритиш ва тергов ҳаракатларини олиб бориш мақсадида махсус тадбир ўтказилиб, барча чегара бузувчилари (жами 24 нафар) қўлга олинди.
Сўроқ қилиш давомида маълум бўлишича, улар Ўзбекистон чегара ҳудудларида кенг тарқалган қизилмия илдизини териш мақсадида ўтишган», — деб хабар деради ДХХ матбуот хизмати.

Ҳозирги вақтда «Пайғамбар» ороли ҳудуди Ўзбекистон Чегара қўшинлари бўлинмаларининг тўлиқ назорати остида.

Эслатиб ўтамиз, 22 август куни ижтимоий тармоқларда ўтган йил август ойида Афғонистонда ҳокимиятни қўлга киритган «Толибон»* радикал ҳаракати жангарилари Амударё бўйидаги Ўзбекистонга тегишли чегара оролини эгаллаб олгани, шу сабабли жангарилар ва ўзбек чегарачилари ўртасида отишма бўлиб ўтгани ҳақида хабарлар тарқала бошлаганди.

*«Толибон» ҳаракати РФ ва кўпгина давлатларда террорчи ташкилоти сифатида тан олинган ва тақиқланган (Россия қонунчилиги талаби бўйича изоҳлаб ўтамиз).

  • Исроилнинг Эронга ҳужуми ядровий таҳдидни тинч ва куч ишлатиш йўли билан ҳал этиш сценарийларига таъсир қилгани ҳақида

  • Қирғизистон жанубида юзлаб одамларнинг ҳаётига зомин бўлган миллатлараро можарога 15 йил тўлди

  • Футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси 2026 йилги жаҳон чемпионатида иштирок этади

  • Қозоғистон газни қайта ишлаш заводи қурилиши юзасидан Ғарб инвесторлари билан очиқ можарога киришди