Қозоғистоннинг барча футбол клублари еврокубокдаги ўйинларини якунлади

"Тобол" - "Зриньски" ўйинидан фрагмент. prosports.kz сайти фотосурати

Петропавловскнинг «Қизил-Жар» ва Қостанайнинг «Тобол» клублари икки учрашув якунига кўра УEФА конференция лигасининг учинчи саралаш босқичида рақибларига имкониятни бой бериб, еврокубокдаги ўйинларини якунлади.

Ўтган мавсум Қозоғистон чемпиони Қўстанайнинг «Тобол» жамоаси икки ўйиндан иборат баҳсда Босниянинг «Зриньски» жамоасига умумий 1:2 ҳисобида имкониятни бой берди. «Тобол» сафарда 0:1 ҳисобида мағлуб бўлган бўлса, ўз майдонида Босния клуби билан 1:1 ҳисобида дуранг ўйнади.

Учрашув агрессив тарзда кечди. Жамоалар еттита сариқ карточка олишди ва финал ҳуштаги янграшига ўн дақиқа қолганида «Тобол» дарвозабони Александр Мокин майдондан четлатилди. Боснияликларнинг 34-дақиқада содир бўлган голига қозоғистонликлар 53-дақиқада жавоб қайтаришди. Серж Дебле ажралиб турди.

Мусобақанинг сўнгги саралаш босқичида «Зриньски» Братиславанинг «Слован»и билан куч синашади.

Еврокубоклар дебютанти Петропавловскнинг «Қизил-жар» жамоаси икки учрашув натижасига кўра Кипрнинг АПОЭЛ жамоасига имкониятни бой берди. Қарама-қаршилик 1:0 ҳисобида кипрликлар фойдасига ҳал бўлди. Кипрда бўлиб ўтган илк учрашувда АПОЭЛ минимал 1:0 ҳисобида ғалаба қозонган. Қозоғистондаги учрашув голсиз дуранг билан якунланди. Мутахассисларнинг прогнозларига қарамай, «Қизил-Жар» ҳар икки ўйинда ҳам муносиб кўринди ва омад келтирса, тажрибали ва номдор кипрликларни мағлуб этиши мумкин эди.

Сўнгги саралаш босқичида АПОЭЛ Стокгольмнинг «Дьюргарден» жамоасига қарши баҳс олиб боради.

Конференция лигаси Чемпионлар лигаси ва Европа лигасидан кейин учинчи муҳим Европа турниридир. Турнир ғолиби кейинги мавсумда Европа лигасининг гуруҳ босқичида ўйнаш ҳуқуқини қўлга киритади – агар клуб Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичига чиқмаса. Турнир ғолиби ўтган мавсумда Италиянинг «Рома» жамоаси бўлганди.

  • Исроилнинг Эронга ҳужуми ядровий таҳдидни тинч ва куч ишлатиш йўли билан ҳал этиш сценарийларига таъсир қилгани ҳақида

  • Қирғизистон жанубида юзлаб одамларнинг ҳаётига зомин бўлган миллатлараро можарога 15 йил тўлди

  • Футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси 2026 йилги жаҳон чемпионатида иштирок этади

  • Қозоғистон газни қайта ишлаш заводи қурилиши юзасидан Ғарб инвесторлари билан очиқ можарога киришди