Иргашев: Трансафғон темир йўли қурилиши хавфсизлигини уч давлат таъминлайди

Исматулла Иргашев. Андрей Кудряшов фотосурати / «Фарғона»

«Термиз – Мозори Шариф – Кобул – Пешовар» йўналиши бўйича Трансафғон темир йўли қурилиши хавфсизлиги Ўзбекистон, Афғонистон ва Покистон томонидан биргаликда таъминланади. Бу ҳақда «Фарғона» ахборот агентлигига Ўзбекистон Президентининг Афғонистон бўйича махсус вакили Исматулла Иргашев маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, қурилиш хавфсизлигини асосан Афғонистон томони таъминлайди, Ўзбекистон ва Покистондан хавфсизлик бўйича мутахассислар жалб этилади.

Иргашевнинг «Фарғона» мухбири билан суҳбатда таъкидлашича, айни пайтда Ўзбекистонда Трансафғон темир йўли лойиҳасини амалга ошириш учун халқаро сармояларни жалб қилиш бўйича фаол иш олиб борилмоқда.

«Россия ва Қозоғистон аллақачон ушбу лойиҳага қизиқиш билдирган. Хитой ҳам лойиҳага қўшилади, деб умид қиламиз»,деди Иргашев.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон жанубидаги Термиз шаҳри ва Мозори Шарифни боғловчи темир йўл 2011 йилдан бери ишлайди. У орқали Ўзбекистон ҳозирда муҳтож афғонларга инсонпарварлик юкларини етказиб бермоқда. Темир йўл Мозори Шариф – Кобул – Пешовар йўналиши бўйлаб чўзиладиган Трансафғон автомагистралининг бир қисмига айланади, бу тахминан 537 км. Қурилиш 4,8 миллиард долларга тушади.

Ўзбекистон томонининг фикрича, лойиҳанинг амалга оширилиши Марказий Осиё, МДҲ ва Европага товарлар етказиб бериш муддатини сезиларли даражада қисқартиради. Покистондан Ўзбекистонга юк ташиш 35 кун эмас, балки 3-5 кун давом этиши кутилмоқда, товарларни етказиб бериш нархи қарийб уч баробарга арзонлашиши мумкин. Шу билан бирга, прогнозларга кўра, ушбу йўналиш бўйлаб юк ташиш ҳажми 10 миллион тоннага етиши мумкин.

  • Исроилнинг Эронга ҳужуми ядровий таҳдидни тинч ва куч ишлатиш йўли билан ҳал этиш сценарийларига таъсир қилгани ҳақида

  • Қирғизистон жанубида юзлаб одамларнинг ҳаётига зомин бўлган миллатлараро можарога 15 йил тўлди

  • Футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси 2026 йилги жаҳон чемпионатида иштирок этади

  • Қозоғистон газни қайта ишлаш заводи қурилиши юзасидан Ғарб инвесторлари билан очиқ можарога киришди