Афғонистон Global Gender Gap Index 2022 ҳисоботида охирги, 146-ўринни эгаллади. Ушбу йиллик ҳисобот Жаҳон Иқтисодий Форуми томонидан дунё мамлакатларида эркаклар ва аёллар имкониятлари ўртасидаги фарқни аниқлаш мақсадида гендер тенглиги бўйича тузилган.
Тадқиқотнинг Гендер фарқлари индекси мамлакатларни аёллар ва эркаклар ўртасидаги тафовутга кўра тўртта асосий йўналишда: соғлиқни сақлаш, таълим, иқтисод ва сиёсатда тартиблайди. Ҳисоботда аёлларнинг эркакларга нисбатан тенгсиз аҳволи ўлчанади.
Тўрт кўрсаткичдан иккитаси бўйича — иқтисодий тенгсизлик ва таълимдаги тенгсизлик — Афғонистон ҳисоботда охирги ўринни эгаллаган. Соғлиқни сақлаш соҳасидаги тенгсизлик бўйича у 140-ўринни, аёлларнинг сиёсатдадаги ўрни бўйича (бу эрда, афтидан, ҳисоботда афғон аёлларининг кўплаб кўча ҳаракатлари ва радикал «Толибон»* радикал ҳаракати сиёсатига қарши оммавий чиқишлари ҳисобга олинган) – 107 ўринни эгаллаган.
Масалан, ишлаётган афғон аёллар сони ҳокимият толиблар қўлига ўтгандан сўнг 50 фоизга камайган, уларнинг ҳукуматдаги иштироки 90 фоизга, юқори малакали ишчи аёллар сони 61 фоизга камайган.
Эслатиб ўтамиз, ўтган йил август ойида ҳокимиятни қўлга киритгач, толиблар аёлларга нисбатан кўплаб чекловлар жорий қилганди. Жумладан, улар давлат бошқарувидан бутунлай четлаштирилди, гарчи толиблар кейинчалик бир неча афғон аёлини бошқарув органларига — туғруқхоналарга раҳбар этиб тайинлашди. 12 ёшдан ошган қизларнинг мактабга бориши тақиқланди. Тадбиркорлик соҳасида ҳам бир қатор чекловлар қўлланилди — энди аёлларнинг ўз бизнесига эга бўлиш иниҳоятда қийин.
Толиблар томонидан тузилган ҳукумат дунёнинг ҳеч бир давлати томонидан тан олинмади. Халқаро ҳамжамият Афғонистондаги гендер муаммосини ҳал этиш ва «Толибон» томонидан афғон аёлларига нисбатан камситишларни барҳам берилишини ҳукумат тан олиниши йўлидаги шартлардан бири деб билади.
*«Толибон» ҳаракати РФ ва кўпгина давлатларда террорчи ташкилот сифатида тан олинган ва тақиқланган (Россия қонунчилиги талаби бўйича изоҳлаб ўтамиз).