Япониянинг собиқ бош вазири Синдзо Абэ унга нисбатан уюштирилган суиқасддан сўнг вафот этди

rua.gr сайти фотосурати

Япониянинг собиқ бош вазири Синдзо Абе вафот этди. Бу ҳақда Япониянинг NHK телеканалига асосланиб, «Коммерсант» хабар беради.

8 июль куни маҳаллий вақт билан тахминан 11.30 (Москва вақти билан 05.30) да сиёсатчига суиқасд уюштирилган: 41 ёшли денгиз пиёда аскари Тетсуя Ямагами қўлбола милтиқдан унга қарата ўқ узган. Бу воқеа Япония ғарбидаги Нара шаҳрида Абэнинг кўчада чиқиши пайтида содир бўлган. ОАВ хабарларига кўра, собиқ бош вазирнинг орқа томонидан икки марта ўқ узилган. Сиёсатчини қутқарув вертолётида Нара тиббиёт университети касалхонасида олиб боришган ва у ўша ерда вафот этган. Абэ 67 ёшда эди.

Ямагами ҳибсга олинган. У собиқ бош вазирдан «норози» экани ва «уни ўлдирмоқчи бўлганини» айтган.

Синдзо Абэ икки марта Япония бош вазири этиб сайланган, у бу лавозимда 2006-2007 ва 2012-2020 йилларда ишлаган. Японияда Абэ кабинетининг маъқуллаш рейтинги деярли ҳар доим юқори бўлган — 50-70% даражасида. У 2020 йилда соғлиғи сабабли истеъфога чиққан.

  • Исроилнинг Эронга ҳужуми ядровий таҳдидни тинч ва куч ишлатиш йўли билан ҳал этиш сценарийларига таъсир қилгани ҳақида

  • Қирғизистон жанубида юзлаб одамларнинг ҳаётига зомин бўлган миллатлараро можарога 15 йил тўлди

  • Футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси 2026 йилги жаҳон чемпионатида иштирок этади

  • Қозоғистон газни қайта ишлаш заводи қурилиши юзасидан Ғарб инвесторлари билан очиқ можарога киришди