Миллий қаршилик фронти Кобулда уламолар йиғилишига қарши ҳужум уюштирганини ўз зиммасига олди

Қобулдаги Лойя Жирға зали. TOLOnews сайти фотосурати

Афғонистон Миллий қаршилик фронти (МҚФ) «Толибон»* радикал ҳаракати ташаббуси билан ташкил этилган уламолар ва оқсоқолларнинг умумафғон йиғилишининг биринчи куни Кобул ҳудудида уюштирилган ҳужум учун жавобгарликни ўз зиммасига олди. Бу ҳақда Aamaj News ахборот агентлиги хабар берди.

Йиғилиш Кобул политехника университети қошидаги Лоя Жирға (Умумафғон оқсоқоллар кенгаши) залида бўлиб ўтди. Унда иштирок этиш учун бутун мамлакатдан уч мингга яқин делегат келди. Дастлаб толиблар тадбир 29 июнь куни бошланиб, уч кун давом этишини маълум қилганди.

Учрашувда афғон жамияти ва давлатига оид асосий мавзулар, жумладан, 12 ёшдан ошган қизлар учун мактабларнинг қайта очилиши муҳокама қилиниши режалаштирилган – ҳозирда уларнинг дарсларга бориши тақиқланган.

Таъкидланишича, толиблар Лоя Жирға зали жойлашган ҳудудга ҳужум қилган камида уч кишини йўқ қилган. Ҳудудда хавфсизлик ўрнатилгач, йиғилиш давом этган.

TOLOnews телеканалининг хабар беришича, тадбирда Толибон томонидан тузилган ҳукумат раиси мулла Муҳаммад-Ҳасан Охунд ва радикал ҳаракатнинг бошқа юқори мартабали вакиллари иштирок этган

Йиғилганлар олдида сўзлаган Охунд «Толибон» ҳал қилмоқчи бўлган муаммолар борлигини ва «мамлакат ичидаги ёки ташқарисидаги душман унинг Афғонистонда тартибсизликлар келтириб чиқаришига йўл қўйилмаслигини билиши керак», деди.

Бомиён вилояти матбуот котиби Насруллоҳ Ваёзи (Nasrullah Waezi) 6-синфдан катта, яъни 12 ёшдан ошган қизлар учун мактабларни қайта очишга чақирди.

«Мен опа-сингилларимиз ва оналаримизга (қизлар мактабларида ўқитувчи бўлиб ишлаши учун) мактабларни қайта очишга доир халққа ваъда қилинган механизмни шакллантиришга ҳаракат қилишни таклиф қиламан», — деди Ваёзи.

Учрашувда айтилган айрим фикрлар «Толибон «ҳукмронлигига рози бўлмаганларга нисбатан жуда қаттиқ янгради. Шу тариқа мулла Мужиб Раҳмон Ансорий (Mujeeb Rahman Ansari) радикал ҳаракат томонидан тузилган ҳукуматга қарши чиққанларнинг бошини танасидан жудо қилишга чақирди.

Эслатиб ўтамиз, Аҳмад Масъуд бошчилигидаги Миллий қаршилик фронти ўтган йил сентябридан буён толибларга қарши партизанлар урушини олиб бормоқда. Фронт асосан тожиклар яшайдиган Панжшер вилоятида фаолият юритади.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ