Толиблар Афғонистондаги зилзила қурбонлари учун 11 миллион долларга яқин маблағ ажратади

Афғонлар зилзиладан ҳалок бўлганлар ёнида. Twitter тармоғи фотосурати

«Толибон»* радикал ҳаракати Афғонистон шарқидаги Пактика ва Хост вилоятларида юз берган зилзила қурбонларига ёрдам бериш учун 1 миллиард афғони (тахминан 11 миллион доллар) ажратади. Бу ҳақда толиблар ҳукумати аппарати ўзининг Twitterдаги саҳифасида хабар берди.

21 июндан 22 июнга ўтар кечаси 6,1 магнитудали зилзила содир бўлди. Натижада Пактика вилоятидаги Гаян, Бармала, Зирук ва Нака туманлари энг кўп жабр кўрди.

Фавқулодда вазиятлар вазири ўринбосари мулла Шарафуддин Муслим матбуот анжуманида қурбонлар сони камида 920 киши эканини, яна 610 киши жароҳатланганини айтди. Шунингдек, у ҳалок бўлганларнинг оилалари ҳукуматдан 100 минг афғони (1100 доллар), қурбонлар учун эса 50 минг афғон (550 доллар) пул олишини айтди.

Бошқа маълумотларга кўра, зилзила қурбонлари сони аллақачон минг кишидан ошган, 1500 дан ортиқ киши жароҳат олган. Бу ҳақда РИА Новости агентлигига Пактика вилояти маданият ва ахборот бошқармаси бошлиғи Амин Хузайфа маълум қилган.

Айни пайтда афғон қутқарувчилари толиблар ҳарбий вертолётлари ёрдамида зилзила қурбонларини эвакуация қилмоқда.

Афғон қутқарувчилари 22 июнги зилзиладан жарбланганларни эвакуция қилмоқда. Twitter тармоғи фотосурати

«Толибон»нинг олий раҳбари Ҳайбатуллоҳ Охундзода мамлакат шарқидаги зилзила муносабати билан халқаро тузилмалардан ёрдам сўради. Тегишли мурожаат интернетда эълон қилинди.

Россия президентининг Афғонистон бўйича махсус вакили Замир Кабулов ва Европа Иттифоқининг Афғонистон бўйича махсус вакили Томас Никлассон ўз ҳукуматлари толибларга фалокат оқибатларини бартараф этишда ёрдам беришга тайёр эканини маълум қилишди.

*«Толибон» ҳаракати РФ ва кўпгина давлатларда террорчи ташкилот сифатида тан олинган ва тақиқланган (Россия қонунчилиги талаби бўйича изоҳлаб ўтамиз).

  • Исроилнинг Эронга ҳужуми ядровий таҳдидни тинч ва куч ишлатиш йўли билан ҳал этиш сценарийларига таъсир қилгани ҳақида

  • Қирғизистон жанубида юзлаб одамларнинг ҳаётига зомин бўлган миллатлараро можарога 15 йил тўлди

  • Футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси 2026 йилги жаҳон чемпионатида иштирок этади

  • Қозоғистон газни қайта ишлаш заводи қурилиши юзасидан Ғарб инвесторлари билан очиқ можарога киришди