Афғонистон шарқида юз берган зилзила юзлаб одамларнинг ҳаётига зомин бўлди

Афғонистон шарқидаги зилзила оқибати. Ижтимоий тармоқ фотосурати

Афғонистоннинг шарқий қисмида – Хост ва Пактика вилоятларида содир бўлган зилзила камида 255 кишининг ҳаётига зомин бўлди, яна 150 га яқин киши жароҳат олган. Бу ҳақда «Ал Жазира» телеканали Афғонистон ҳукуматидаги манбаларига таяниб хабар берди.

Зилзила 21 июндан 22 июнга ўтар кечаси содир бўлган. Айни дамда Гаян (Пактика) туманидаги камида битта қишлоқ бутунлай вайрон бўлгани маълум. Бармала, Зирук ва Ника туманларидаги аҳоли пунктлари ҳам жабрланган.

Зилзила магнитудаси 6,1 баллга баҳоланмоқда, зилзила маркази Хост шаҳридан 44 км жануби-шарқда, 15 км чуқурликда жойлашган.

Ижтимоий тармоқ фотосурати

Афғонистонда юз берган зилзила Ўзбекистонда ҳам сезилди. Ўзбекистон Республика Сейсмик башорат мониторинг марказининг хабар беришича, ер силкинишлари кучи Сурхондарё (3 балл), Қашқадарё (2 балл), Самарқанд (2 балл) ва Жиззах (2 балл) вилоятларида сезилган.

  • Исроилнинг Эронга ҳужуми ядровий таҳдидни тинч ва куч ишлатиш йўли билан ҳал этиш сценарийларига таъсир қилгани ҳақида

  • Қирғизистон жанубида юзлаб одамларнинг ҳаётига зомин бўлган миллатлараро можарога 15 йил тўлди

  • Футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси 2026 йилги жаҳон чемпионатида иштирок этади

  • Қозоғистон газни қайта ишлаш заводи қурилиши юзасидан Ғарб инвесторлари билан очиқ можарога киришди