Миллий қаршилик фронти (МҚФ) жангчилари Афғонистоннинг Панжшер вилоятида ҳокимиятни эгаллаб олган «Толибон»* радикал ҳаракатининг Ми-17 ҳарбий вертолётини уриб туширишга муваффақ бўлди. Бу ҳақда МҚФ матбуот котиби Сибгатуллоҳ Аҳмадий Twitterдаги саҳифасида ёзди.
Унинг аниқлик киритишича, Ми-17 16 июнь куни кечқурун Арзу дарасига (Arezoo) қулаган. Вертолётдаги тўрт нафар толиб МҚФ жангчилари томонидан қўлга олинган.
Панжшерда ҳарбий вертолёт йўқолганини Aamaj News агентлигига толибларнинг вилоятдаги манбаси тасдиқлади. Манбанинг таъкидлашича, вертолётдаги толиблардан ҳеч бири МҚФ жангарилари томонидан қўлга олинмаган.
#BREAKING
— Aamaj News English (@aamajnews_EN) June 16, 2022
A local official of Taliban in Panjshir confirmed to Aamaj that one of their helicopters crashed in Arezo valley, Panjshir, but added that its crew members have not been taken as war prisoners by NRF forces.
They are trying to save the crew members according to him. pic.twitter.com/qpvSm2S9pZ
Эслатиб ўтамиз, Панжшер Миллий қаршилик фронти ва «Толибон» ҳаракати ўртасидаги асосий тўқнашув жойларидан бири ҳисобланади.
Май ойи бошида қаршилик кучлари ушбу вилоятдаги Дара туманини эгаллашга муваффақ бўлди – шу тариқа ўтган сентябрь ойида толиблар Панжшерни эгаллаб олганидан бери биринчи марта туман МҚФ назорати остига ўтгпнди. Бироқ, кейинчалик захираларни тўплаб, толиблар қаршилик кучлари жангчиларини Дара аҳоли пунктларидан тоғларга қувиб чиқарди.
МҚФ ва толиблар ўртасидаги жанглар фотосуратлари ва видео далиллар ижтимоий тармоқларда мунтазам пайдо бўлиб туради, гарчи толиблар Панжшердаги жанговар ҳаракатларни инкор этсалар ҳам.
*«Толибон» ҳаракати РФ ва кўпгина давлатларда террорчи ташкилот сифатида тан олинган ва тақиқланган (Россия қонунчилиги талаби бўйича изоҳлаб ўтамиз).