Собиқ ҳукумат Мудофаа вазирлиги расмий вакили Афғонистонга қайтди

Давлат Вазирий (ўнгда) Қобул аэропортида. Ижтимоий тармоқ фотосурати

Ўтган йил август ойида «Толибон»* радикал ҳаракати томонидан ағдарилган ҳукумат Мудофаа вазирлигининг матбуот котиби Давлат Вазирий Афғонистонга қайтди. Бу ҳақда толиблар ҳаракати вакили Забиулла Мужоҳид ўзининг Twitterдаги саҳифасида ёзди.

Вазирий Кобул аэропортига етиб келгач, маҳаллий журналистларга мансаб ёки пул керак эмаслигини, у фақат ватани билан бирга бўлишни хоҳлаётганини ва бу имконият учун «Толибон»дан миннатдор эканини айтди.

Эслатиб ўтамиз, толибларнинг ҳамюртларни ватанга қайтариш бўйича комиссияси ўз фаолияти давомида мамлакатдан қочиб кетган Ташқи ишлар вазири ўринбосари Идрис Замон, Тинчлик масалалари вазири Абдул-Салом Раҳимий ва Транспорт вазири Ҳасан-Муборак Азизийнинг Афғонистонга қайтишига эришолди.

Бундан ташқари, февраль ойи охирида Вардак вилоятининг маъмурий маркази бўлган Майдоншаҳр шаҳри собиқ раҳбари Зарифа Ғофарий ўз ташаббуси билан Германиядан Афғонистонга қайтди.

Гафари Twitter да ёзишича, унинг қайтишига ҳозирги шароитда афғон аёллари ҳар қачонгидан ҳам муҳтож. Шунингдек, у жаҳон ҳамжамияти эътиборини Украина ҳудудида бўлаётган ҳарбий ҳаракатлардан Афғонистондаги вазиятга қаратиш ниятида эканини таъкидлади.

*«Толибон» ҳаракати РФ ва кўпгина давлатларда террорчи ташкилот сифатида тан олинган ва тақиқланган (Россия қонунчилиги талаби бўйича изоҳлаб ўтамиз).

  • Исроилнинг Эронга ҳужуми ядровий таҳдидни тинч ва куч ишлатиш йўли билан ҳал этиш сценарийларига таъсир қилгани ҳақида

  • Қирғизистон жанубида юзлаб одамларнинг ҳаётига зомин бўлган миллатлараро можарога 15 йил тўлди

  • Футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси 2026 йилги жаҳон чемпионатида иштирок этади

  • Қозоғистон газни қайта ишлаш заводи қурилиши юзасидан Ғарб инвесторлари билан очиқ можарога киришди