Самарқандда қозоғистонлик сайёҳларга куч ишлатган икки нафар ИИБ ходими ишдан бўшатилди

САМАРҚАНДДА САЙЁҲЛАРНИ ҚЎЛГА ОЛИШГА ДОИР ВИДЕОДАН КАДР. UZNEWS.UZ САЙТИ ФОТОСУРАТИ

Самарқанд вилоят ИИБ бошлиғи иштирокида ўтказилган матбуот анжуманида 2 нафар ходим ички ишлар тизимидан ишдан бўшатилган ва уларга нисбатан прокуратура органлари томонидан жиноят иши қўзғатилгани ҳақида маълумот берилди, деб хабар беради ЎзА.

Воқеа 21 майга ўтар кечаси содир бўлган. Самарқанд ИИБ патрул хизмати ходимлари томонидан Қозоғистондан келган бир неча сайёҳ тўхтатилган. Меҳмонлар ҳужжатларини кўрсатганига қарамай, орган ходимлари уларни электр шокер ёрдамида милиция бўлимига боришга мажбур қилишган.

Жабрланганлардан бирининг сўзларига кўра, милиция бўлимида сайёҳлардан шахсий буюмлар ва ҳужжатлар олиб қўйилган. Офицер ўзини юқори мартабалиман деб таништириб, уларни ҳибсга олиш вақтида ёзиб олган барча видеоларни ўчириб ташлашга ва «бу ишни кўпиртирмасликка» кўндирган. Сайёҳлар икки соатдан кейин қўйиб юборилган.

Кейинроқ Ўзбекистон ИИВ мазкур орган ходимлари касб этикаси меъёрларини қўпол равишда бузгани ва ўз ваколатлари доирасидан четга чиққанини маълум қилди

Қозоғистон Ташқи ишлар вазирлиги воқеага муносабат билдириб, Ўзбекистон расмийларидан вазиятни ўрганишни сўраган.

  • Тошкентда Тимур Д'Ватцнинг «Аркадия ҳақидаги орзулар» кўргазмаси бўлиб ўтди

  • Марказий Осиё давлатлари ва Хитой ўртасида деярли ҳамма нарса яхши, бироқ ҳаммаси ҳам кундек ойдин эмас

  • Исроилнинг Эронга ҳужуми ядровий таҳдидни тинч ва куч ишлатиш йўли билан ҳал этиш сценарийларига таъсир қилгани ҳақида

  • Қирғизистон жанубида юзлаб одамларнинг ҳаётига зомин бўлган миллатлараро можарога 15 йил тўлди