Кам таъминланган одамларга пул ёки ун кўринишида моддий ёрдам берилади

Cer.uz сайти фотосурати

Ўзбекистоннинг ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли қатламига пул ёки ун шаклида бир марталик моддий ёрдам берилади. Бу ҳақда 25 май куни Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев топшириқ берди.

Бирмарталик ёрдам қуйидагиларга берилади:

👉 ёшга доир пенсия ва нафақа олувчиларга;

👉 ногиронлик пенсияси ва нафақасини олувчиларга;

👉 болаликдан ногиронлик нафақасини олувчиларга;

👉ногиронлиги бўлган 18 ёшгача болаларнинг парваришлаш нафақасини олувчиларга;

👉 боқувчисини йўқотганлик пенсияси ва нафақасини олувчиларга.

Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда тўловлар миқдори 300 минг сўмни (27 доллар), Тошкент шаҳрида 400 минг сўмни (36 доллар) ташкил этади.

Кам таъминланган оила сифатида моддий ёрдам олувчи оилалар, шунингдек, кам таъминланган оила сифатида нафақа оладиган оилаларнинг 18 ёшгача бўлган ҳар бир фарзандига 200 000 сўмдан (18 АҚШ доллари) берилади.

ℹ️ Бир нечта тоифа бўйича бир марталик моддий ёрдам олиш ҳуқуқига эга бўлган шахсларга бир марталик моддий ёрдам ҳар бир тоифа бўйича тўлаб берилади.

«Темир дафтар»га киритилган ҳамда мазкур қарорга асосан бир марталик моддий ёрдам пулларини олмаган эҳтиёжманд оилалар рўйхатини шакллантирсин ҳамда «Саховат ва кўмак» жамғармаси маблағлари ҳисобидан ушбу оилаларнинг ҳар бир аъзосига 20 килограммдан бепул ун тарқатилади. Президент оғир ижтимоий аҳволга тушиб қолган оилаларга жамғарма ва бошқа манбалар ҳисобидан мунтазам равишда ун ёки пул билан моддий ёрдам бериш бўйича кўрсатмалар берди.

Юқоридаги барча тоифадаги фуқароларга бир марталик моддий ёрдам тўлиқ тўланишини таъминлаш учун икки ҳафта муддат ажратилган.

Доимий яшаш манзилида вақтинча йўқлиги ёки бошқа ҳолатлар туфайли маблағларни ўз вақтида ололмайдиган шахслар жорий йилнинг 1 сентябрига қадар ариза бериш ҳуқуқига эга.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ