Литва афғон паспортлари учун 3 миллион дона шаблон тайёрлади

TOLOnews сайти фотосурати

Икки ҳафтадан сўнг Афғонистон фуқаролари учун Литвада чоп этилган беш йиллик хорижий паспортларнинг уч миллион дона шаблонлари Кобулга етиб келади. Бу ҳақда Афғонистон паспортлар бош бошқармаси маълум қилди, дея хабар беради TOLOnews.

Бошқарманинг аниқлик киритишича, паспортлар Афғонистонда ҳокимиятни қўлга киритган «Толибон»* радикал ҳаракати ҳукумати ва БМТнинг Кобулдаги миссияси ўртасидаги музокаралардан сўнг чоп этилган.

«Уч миллион дона паспорт чоп этилди. Бу борадаги музокаралар якунланди. Улар Литвада чоп этилган ва яқин кунларда мамлакатга етиб боради”, — деди Паспортлар бош бошқармаси матбуот котиби Шафиуллоҳ Тассал (Shafiullah Tassal).

«Мамлакатда паспорт хизматлари янги паспортлар келгандан сўнг очиқ бўлади», — дея қўшимча қилди у.

Таъкидлаш жоиз, толиблар узоқ вақт давомида паспорт шаблонлари йўқлигини баҳона қилиб, Афғонистон фуқароларига хорижга расман чиқиш имконини берувчи ҳужжатларни беришдан бош тортган эдилар. Шу тариқа, радикаллар хорижий қўшинларнинг Кобул аэропорти орқали хорижликлар ва афғонларни эвакуация қилиш бўйича икки ҳафталик кенг кўламли операцияси давомида мамлакатни тарк эта олмаган фуқароларнинг Афғонистондан чиқиб кетишини чеклашга муваффақ бўлдилар.

*«Толибон» ҳаракати РФ ва кўпгина давлатларда террорчи ташкилот сифатида тан олинган ва тақиқланган (Россия қонунчилиги талаби бўйича изоҳлаб ўтамиз).

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ