2022/2023-ўқув йилидан бошлаб Ўзбекистондаги умумтаълим мактабларининг барча ўқувчилари ягона формада бўлиши шарт. Ҳукуматнинг тегишли қарори 19 май куни имзоланди, дея хабар беради Адлия вазирлиги матбуот хизмати.
Жорий йилнинг 1 июнига қадар барча вилоят ҳокимликлари аҳолининг мактаб формасига бўлган эҳтиёжини аниқлаб, 10 августдан бошлаб ҳар бир туман ва шаҳарда савдо нуқталарини ташкил этиши лозим.
Кам таъминланган оилалар фарзандлари учун мактаб формаси маҳаллий бюджет ҳамда «Темир дафтар», «Аёллар дафтари» ва «Ёшлар дафтари» жамғармалари маблағлари ҳисобидан сотиб олинишида кўмаклашилади.
Ўзбекистон ҳукумати ягона мактаб формаси масаласини 2017 йили президент Шавкат Мирзиёев унинг йўқлиги сабаб ўқувчилар ўртасида низо келиб чиқаётгани, чунки ўқувчилар бир-бирини кийимга қараб баҳо беришини айтганидан кейин кўриб чиқа бошлади.
2018 йил август ойида 2019-2020 ўқув йилидан бошлаб давлат таълим муассасаларида ягона мактаб формасини жорий этиш тўғрисида қарор қабул қилинди, намуналар тасдиқланди. Бироқ, 2019 йил май ойида Ўзбекистон президентининг тўнғич қизи Саида Мирзиёева бундай қарор вақтли қабул қилинганини маълум қилди ва расмийлар ягона формани жорий этишни 2024/2025 ўқув йилига қолдирган эдилар.