Толиблар хавфсизлик кучларининг оммавий ахборот воситаларига аралашувини тўхтатишга ваъда бердилар

Забиулла Мужоҳид. TOLOnews сайти фотосурати

Афғонистонда ҳокимиятни қўлга олган «Толибон»* радикал ҳаракати тез орада мамлакатда ОАВ ҳуқуқлари бўйича комиссия ишлай бошлашини ваъда қилди. Мазкур комиссия оммавий ахборот воситалари билан боғлиқ масалалар билан шуғулланади. Шу билан бирга, толиблар хавфсизлик идоралари оммавий ахборот воситалари ишига аралашишни тўхтатади. Бу ҳақда ҳаракат расмий вакили Забиулла Мужоҳид маълум қилди, дея хабар беради TOLOnews.

«Бундан буён разведка ёки бошқа [ҳокимият] бўлимларининг аралашуви ёки камситиш, ҳақорат ўрнига матбуот билан боғлиқ қонунбузарликларга йўл қўйилган бўлса, бу билан ҳуқуқбузарликлар бўйича комиссия шуғулланади, у тез орада ишга тушади», — деди Мужоҳид.

Ўтган йил август ойида Афғонистонда ҳукумат ағдарилишидан олдин, матбуот соҳасидаги зиддиятли вазиятлар ОАВдаги қонунбузарликларни текшириш комиссияси томонидан кўриб чиқилган. Бироқ, толиблар ҳокимиятни қўлга киритгач, комиссия ўз фаолиятини тўхтатди.

Мужоҳиднинг баёноти 7 май куни ҳарбий суд Ҳирот радиостанцияси журналисти Холид Қодирийни радикал ҳаракат фаолиятини танқид қилгани учун бир йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилганидан кейин янгради. Журналист ўзининг Facebookдаги ( Facebook Россия Федерациясида тақиқланган, у тегишли Metа копрорацияси Россияда экстремистик деб тан олинган) саҳифасида ўзининг танқидий ёзувларини эълон қилди.

Қодирийнинг ҳукми афғон журналистлари ва халқаро инсон ҳуқуқлари ташкилотларининг норозилигига сабаб бўлди. Ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари ишини кўриши керак бўлган ҳарбий суд 20 йил ичида илк бор оммавий ахборот воситалари ходимини ҳукм қилди.

Таъкидлаш жоиз, толиблар ҳукуматининг Ахборот ва маданият вазирлиги маълумотларига кўра, айни пайтда Афғонистонда 170 та ОАВ ўз фаолиятини тўхтатган. 198 та аудиовизуал оммавий ахборот воситалари ўз фаолиятини давом эттирмоқда, толиблар ҳукмронлиги даврида фақат 10 та ОАВ фаолият юритиш учун лицензия олган.

*«Толибон» ҳаракати РФ ва кўпгина давлатларда террорчи ташкилот сифатида тан олинган ва тақиқланган (Россия қонунчилиги талаби бўйича изоҳлаб ўтамиз).

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ