Жаҳон банки: Ўзбекистондаги ўзгаришлар дастлабки босқичда ва уларнинг муваффақиятига кафолат йўқ

ЖБ ҲИСОБОТИ ХАРИТАСИ

Ўзбекистондаги ўзгаришлар дастлабки босқичда, муваффақиятга кафолат йўқ, лекин буни янада жадал иш ўринлари яратиш ва фуқароларнинг, жумладан, ёшлар, аёллар ва ногиронларнинг иқтисодий жараёнларда иштирок этиш имкониятларини ошириш орқали амалга ошириш мумкин. Бу ҳақда Жаҳон банки гуруҳи (ЖБГ) Ўзбекистон иқтисодиётининг иккинчи тизимли диагностикаси (СДС) натижасида тайёрланган «Фаровон ва инклюзив келажак сари» ҳисоботида айтиб ўтилган.

Бундай турдаги биринчи ҳисобот 2016 йилда нашр этилган. Худди шундай ҳужжат Жаҳон банки ҳамкор давлатлари учун ҳар беш йилда бир марта тайёрланади. Унда қашшоқликка барҳам бериш ва ижтимоий фаровонликни оширишнинг асосий муаммолари ва имкониятлари таҳлил қилинган.

Ҳисоботда қайд этилишича, Ўзбекистон ҳукумати ўз олдига улкан мақсадларни қўйган. Хусусан, улар 2026 йилга бориб аҳоли ўртасида қашшоқликни икки баравар камайтиришни, 2030 йилга бориб эса ўртача даромад даражаси юқори бўлган давлатлар қаторига киришни режалаштирмоқда. Бу мақсадларга эришиш учун ялпи ички маҳсулот ўсиши бугунги кунга нисбатан анча юқори бўлишини талаб қилади.

Жаҳон банки экспертларининг фикрича, муваффақиятга эришиш учун Ўзбекистонга ривожланишнинг тўртта йўналиши бўйича юқори кўрсаткичлар керак бўлади:

1) хусусий секторнинг ўсишини рағбатлантириш ва барқарор иш ўринларини яратиш;

2) давлатнинг иқтисодиётдаги ролини ислоҳ қилиш;

3) фуқаролар манфаатларига ва инсон капиталини ривожлантиришга қаратилган дастурларга сармоя киритиш;

4) экологик барқарор келажакни қуриш.

Ҳар бир йўналиш бўйича Жаҳон банки ҳукумат, Жаҳон банки ва Ўзбекистоннинг ривожланиш бўйича бошқа халқаро ҳамкорлари томонидан ўтказилган таҳлиллар, шунингдек, иқтисодиёти ўтиш давридаги бошқа мамлакатлар тажрибасидан келиб чиққан ҳолда тавсиялар тайёрлади.

Банк тавсия қилади:

👉 хусусий сектор ўсишини рағбатлантириш учун -

➡️ ер, меҳнат ва молиявий ресурсларни тақсимлаш механизмларини такомиллаштириш;

➡️ хусусий секторда рақобатни ривожлантиришга қаратилган норматив-ҳуқуқий базани такомиллаштириш;

➡️ хусусий секторнинг жаҳон иқтисодиётига интеграциялашувига ёрдам берувчи ташқи савдо ва инвестиция сиёсатини олиб бориш;

➡️ хусусий сектор корхоналарини қўллаб-қувватлаш бўйича самарали хизматларни ишлаб чиқиш;

➡️ қишлоқ хўжалиги бозорларидаги ислоҳотларни жадаллаштириш, бунда, жумладан, уларнинг фаолиятига давлат аралашувига чек қўйиш;

👉 давлат кўмагида бозор иқтисодиётини ривожлантириш учун -

➡️ товар ва хизматларнинг асосий ишлаб чиқарувчиси функцияларидан бозорни ривожлантириш стимулятори функцияларига ўтиб, унинг ролини ўзгартиришни тезлаштириш;

➡️ давлат корхоналарининг иқтисодиётдаги улушини камайтириш ва уларнинг самарадорлигини ошириш;

➡️ зарур ижтимоий-иқтисодий инфратузилмани ривожлантириш;

➡️ коррупцияга қарши курашиш ва турли органларнинг бошқарув фаолиятини такомиллаштириш;

➡️ давлат функцияларини янада марказсизлаштиришни амалга ошириш;

➡️ давлат органларининг фуқаролар олдидаги жавобгарлигини ошириш;

👉 инсон капиталини ривожлантириш учун -

➡️ таълим тизимининг фаолиятидаги мавжуд камчиликларни бартараф этиш орқали унинг сифатини ошириш;

➡️ мактабгача таълим ва олий таълим олиш имкониятларини яхшилаш;

➡️ соғлиқни сақлаш тизими самарадорлигини ва ундан фуқаролар учун қулайлигини ошириш;

➡️ бутун мамлакат бўйлаб сув таъминоти ва канализация хизматларидан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш;

➡️ камбағалликни ўлчаш тизимини, унга қарши курашиш бўйича давлат дастурларини ва уларнинг манзиллилигини такомиллаштириш;

➡️ ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларнинг меҳнат бозорида кенг иштирокини рағбатлантирувчи давлат сиёсатини ишлаб чиқиш;

➡️ ижтимоий ҳимоя тизими самарадорлигини ошириш ва унинг муҳтож қатламларини қамраб олиш;

👉 Барқарор келажак қуриш учун -

➡️ табиий ресурсларни, жумладан, сув ва ерни самаралироқ бошқариш;

➡️ атмосферага иссиқхона газлари чиқиндиларини янада камайтириш, энергия самарадорлигини ошириш, иқтисодиётнинг турли тармоқларини, жумладан, энергетика соҳасини модернизация қилиш бўйича чора-тадбирлар кўриш;

➡️ офатлар хавфини бошқариш тизимини такомиллаштириш.

«Ҳисобот Жаҳон банкининг Ўзбекистондаги янги ҳамкорлик дастури доирасида ҳамкорликнинг устувор йўналишларини танлаш учун асос бўлиб хизмат қилади, – дейди Жаҳон банкининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Марко Мантованелли.Унда яқин беш йил ичида муҳим ислоҳотларни амалга ошириш учун ҳокимиятга керак бўладиган молиявий ва таҳлилий ёрдамимиз миқдори кўрсатилган».

Мантованеллининг сўзларига кўра, янги ҳамкорлик дастури май ойи охирида Жаҳон банки ижрочи директорлар кенгашига тасдиқлаш учун тақдим этилади.

Апрель ойида Жаҳон банки Ўзбекистонга давлат бюджети ва инвестиция лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш учун 300 миллион доллардан ортиқ маблағ ажратиши, шундан 200 миллион доллари ўнта ҳудуддаги қишлоқ жойларида тадбиркорликни ривожлантириш ва янги иш ўринлари яратишга, 50 миллион доллар — Давлат статистика қўмитаси томонидан амалга оширилаётган лойиҳа доирасида институционал ислоҳотлар ва статистик маълумотларни тайёрлашни такомиллаштириш учун йўналтирилади. Жаҳон банки солиқ маъмуриятчилигини ислоҳ қилиш лойиҳаси доирасида солиқ органлари фаолиятининг самарадорлиги ва самарадорлигини ошириш учун яна 60 миллион доллар ажратади.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ