Ўзбекистон ҳукумати Хива, Бекобод ва Навоийда муз саройларини қуришни режалаштирган. Бу ҳақда «Фарғона» мухбирига Самарқанддаги «Шердор» хоккей клубининг очилиш маросимида республика Хоккей федерацияси бош котиби Шукурулло Каримов маълум қилди.
«Бизлар Хивада муз саройи қуриш истагини билдирдик. Ер ажратилди, лойиҳа тайёрланмоқда. Умид қиламанки, кейинги йил унинг очилиш маросими бўлади. Бекобод шаҳрида муз аренаси қуриш лойиҳаси муҳокама қилинмоқда. Кейинчалик бундай иншоот Навоийда қурилади, — дейди Каримов.
Муз ареналари қурилиши Ўзбекистон хоккей федерацияси томонидан 2018 йили мамлакатнинг барча йирик вилоят марказларида муз майдончаларини ташкил этиш бўйича эълон қилинган режаларнинг бир қисмидир.
Бугунги кунда Ўзбекистонда болалар хоккейи ва фигурали учиш ривожланмоқда. Бўш вақтини муз устида ўтказадиган ўзбекистонликлар ва республика меҳмонлари орасида конки майдонларига талаб юқори. Мамлакатда ҳаваскор хоккей жамоалари мавжуд.
Республикада олтита хоккей клуби ушбу профессионал спорт турини тақдим этади. Тошкентнинг «Ҳумо» клуби 2019/2020 йилги мавсумда Олий хоккей лигасида иштирок этди. У Петров кубогининг чорак финалига чиқди, аммо турнир коронавирус пандемияси туфайли тўхтатилди. Ўзбекистон фигурали учувчилари 1994 йилдан 2018 йилгача барча Қишки Олимпия ўйинларида қатнашганлар.