Қозоғистонда Туркиянинг ANKA дронларини ишлаб чиқариш йўлга қўйилади

www.aa.com.tr сайти фотосурати

Туркиянинг ANKA учувчисиз учиш аппарати (УУА) Қозоғистонда ишлаб чиқарилади. Бу ҳақда «Анадолу» агентлиги дронлар ишлаб чиқарувчи – Türk Havacılık ve Uzay Sanayi AŞ (TUSAŞ) аэрокосмик компаниясига таяниб хабар берди.

Яқинда Қозоғистон делегациясининг Анқарага ташрифи чоғида TUSAŞ ва Kazakhstan Engineering ўртасида ҳамкорлик шартномаси имзоланди.

УУАга техник хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш ҳам Қозоғистондаги қўшма корхонада амалга оширилади. Шундай қилиб, Қозоғистон ANKA зарба берувчи дронларини ишлаб чиқаришни йўлга қўйган биринчи хорижий давлатга айланади.

TUSAŞ бош директори Темел Котил, хорижий ҳамкорларнинг ANKA дронларига бўлган қизиқиши ортиб бораётганидан ғурурланди. «Янги келишув қардош Қозоғистон билан дўстона алоқаларни янада мустаҳкамлайди», — деди у.

Ўтган йили Қозоғистон томони билан республикага ANKA дронларини етказиб бериш бўйича шартнома имзоланган эди. Туркия ушбу келишувга кўра Қозоғистонга учта дрон сотади, деб хабар қилинганди.

Қозоғистон Президенти Қосим-Жомарт Тўқаев бошчилигидаги делегация 10 май куни Анқарага келди. Бу Қозоғистон раҳбарининг Туркияга илк давлат ташрифидир. Мамлакат Қозоғистоннинг етакчи бешта савдо ҳамкори қаторига киради. Ўтган йили улар ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажми 5 миллиард доллардан ошди.Икки давлат раҳбарлари бу кўрсаткични икки баробарга оширишга келишиб олишган.

Ташрифининг биринчи кунидаёқ Тўқаев умумий қиймати 1 миллиард доллар бўлган шартномалар имзолангани ҳақида маълум қилди. Айни вақтда томонлар кенгайтирилган стратегик шериклик тўғрисида қўшма баёнот эълон қилишди, шунингдек, ҳарбий ҳамкорлик тўғрисидаги битимни имзоладилар.

  • Тошкентда Тимур Д'Ватцнинг «Аркадия ҳақидаги орзулар» кўргазмаси бўлиб ўтди

  • Марказий Осиё давлатлари ва Хитой ўртасида деярли ҳамма нарса яхши, бироқ ҳаммаси ҳам кундек ойдин эмас

  • Исроилнинг Эронга ҳужуми ядровий таҳдидни тинч ва куч ишлатиш йўли билан ҳал этиш сценарийларига таъсир қилгани ҳақида

  • Қирғизистон жанубида юзлаб одамларнинг ҳаётига зомин бўлган миллатлараро можарога 15 йил тўлди