Хитойликлар толиблар билан биргаликда қимматбаҳо тошларни сотиш учун биржа ташкил қилади

Афғон ложувардидан ясалган буюмлар. Usgs.gov сайти фотосурати

«Толибон»* радикал ҳаракати томонидан тузилган Афғонистон Саноат ва савдо вазирлиги хитойлик инвесторлар билан афғон қимматбаҳо тошларини сотиш биржасини ташкил қилишга келишиб олди. Бу ҳақда 10 май куни Саноат ва савдо вазирлигига таяниб, Bakhtar News ахборот агентлиги хабар берди.

Таъкидланишича, биржа Афғонистон шарқидаги Нангарҳор вилоятида жойлашади. Мамлакатнинг барча вилоятларида қазиб олинган қимматбаҳо тошлар шу ерда сотилади.

Харидда исталган хорижий компаниялар, жумладан, Хитой ҳам иштирок этиши мумкин.

Нангарҳор вилоятидаги мавжуд конларнинг умумий қиймати ҳали баҳоланмаган, аммо гап миллиардлаб доллар ҳақида кетаётгани тахмин қилинмоқда. Мазкур конлар Афғонистон ғазнасига ўн йиллар давомида даромад келтириши мумкин. Таъкидланишича, хитойлик инвесторлар ва толиблар аллақачон объектнинг жойлашуви ва ишни бошлаш бўйича чора-тадбирлар бўйича келишувга эришган.

Таъкидлаш жоиз, толиблар хориж компаниялари иштирокида Афғонистондаги фойдали қазилма конлари кимошди савдосини аллақачон бошлаб юборганлар.

*«Толибон» ҳаракати РФ ва кўпгина давлатларда террорчи ташкилот сифатида тан олинган ва тақиқланган (Россия қонунчилиги талаби бўйича изоҳлаб ўтамиз).

  • Исроилнинг Эронга ҳужуми ядровий таҳдидни тинч ва куч ишлатиш йўли билан ҳал этиш сценарийларига таъсир қилгани ҳақида

  • Қирғизистон жанубида юзлаб одамларнинг ҳаётига зомин бўлган миллатлараро можарога 15 йил тўлди

  • Футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси 2026 йилги жаҳон чемпионатида иштирок этади

  • Қозоғистон газни қайта ишлаш заводи қурилиши юзасидан Ғарб инвесторлари билан очиқ можарога киришди