20 майдан бошлаб «Аэрофлот» Москвадан Тошкентга тўғридан-тўғри рейсларни амалга оширади

1UL.RU САЙТИ ФОТОСУРАТИ

«Аэрофлот» Москвадан (Шереметьево) Тошкентга тўғридан-тўғри мунтазам рейсларни йўлга қўяди. Бу ҳақда авиакомпания матбуот хизмати хабар берди.

Парвозларнинг бошланиши 20 майга белгиланган. Рейслар ҳар куни Airbus A330 кенг фюзеляжли самолётларида амалга оширилади.

Самолётлар Москвадан 19:45 да (кейинги ўринларда ҳаво кемаси турган шаҳар вақти кўрсатилган) учиб, Тошкент аэропортига 01:45 да қўнади. Қарама-қарши йўналишда жўнаш соат 03:45 да, Шереметьевога келиш соат 06:10 да бўлади.

Парвозларга чипталар сотилмоқда.

««Аэрофлот»нинг Москвадан тўғридан-тўғри рейслари йўлга қўйилиши муносабати билан 21 майдан бошлаб «Россия» авиакомпанияси томонидан Сочидан Тошкентга парвозлар бекор қилинди. Йўловчилар Москва рейсларига қайта брон қилинади», — деди «Аэрофлот»дагилар.

8 мартдан бошлаб «Аэрофлот» Федерал ҳаво транспорти агентлиги тавсиясига кўра хорижга парвозларни тўхтатди, бундай чора халқаро санкциялар туфайли Россия авиакомпаниялари самолётларини чет элда ушлаб туриш ёки ҳибсга олиш хавфи юқори бўлганлиги учун қўлланди. 14 март куни авиакомпания Москвадан Бишкек ва Ўшга (Қирғизистон) мунтазам рейсларни қайта тиклади.

25 март куни «Аэрофлот» компанияси Сочидан Ўзбекистон шаҳарларига тўғридан-тўғри мунтазам қатновлар учун авиачипталар сотуви очилганини эълон қилганди, улар 7 апрелдан бошлаб «Россия» авиакомпанияси томонидан Superjet 100 самолётларида амалга оширилаётган эди.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ