Қаршилик кучлари толибларнинг дала қўмондонларидан бирини йўқ қилди

Қори Нуриддин (марказда). News сайти фотосурати

6 майга ўтар кечаси Афғонистоннинг Бағлон вилоятида «Афғонистон озодлиги фронти» жангарилари «Толибон»* радикал ҳаракатининг дала қўмондони Қори Нуриддинни йўқ қилди. Бу ҳақда Aamaj News ўз манбасига таяниб хабар беради.

Қаршилик фронти жангарилари Тала-ва-Барфак туманидаги Дахани-Астам қишлоғи яқинида Нуриддин кетаётган машинани пистирмага олади. Унинг ҳайдовчиси дала қўмондони билан бирга вафот этган. Бошқа маълумотларга кўра, ҳайдовчи жароҳат олган, бироқ тирик қолган.

«Афғонистон озодлиги фронти» мамлакатда ҳокимиятни қўлга киритган толибларга қарши қуролли кураш олиб бораётган гуруҳлардан биридир.

Таъкидлаш жоиз, худди шу Бағлон вилоятида 1 май куни «Толибон»га қарши кучлар Хост-ва-Ференг туманидаги толиблар разведкаси раҳбари Қори Нажибни йўқ қилган эди. У Миёншаҳр қишлоғида таворих намозини ўқиётганида отиб кетилган.

Баҳор бошланганидан буён Афғонистонда толибларга қарши кучлар ўз фаолиятини кучайтириб, мунтазам ҳужумлар уюштирмоқдалар. «Толибон»га қарши энг йирик гуруҳ Аҳмад Маъсуд бошчилигидаги Миллий қаршилик фронти ҳисобланади.

*«Толибон» ҳаракати РФ ва кўпгина давлатларда террорчи ташкилот сифатида тан олинган ва тақиқланган (Россия қонунчилиги талаби бўйича изоҳлаб ўтамиз).

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ