Бу йили абитуриент учун Ўзбекистондаги олий таълим муассасаларига ўқишга киришда тест синовларида тўплаши мумкин бўлган максимал балл 189 баллни ташкил этади, деб хабар беради Давлат тест маркази (ДТМ) матбуот хизмати.
Ўтган йили абитуриентлар 280,5 балл тўплаши лозим эди.
Баллнинг пасайиши тест саволлари сонининг 105 тадан 90 тагача қисқариши ва талаб қилинадиган фанлар блокидаги жавоблар нархининг камайиши билан изоҳланади.
Агар илгари мажбурий учта фандан бири — она (ўзбек, рус ёки қорақалпоқ) тили, математика ва Ўзбекистон тарихи фанларидан бир саволга тўғри жавоб 2,1 балл бўлган бўлса, жорий йилда — 1,1 балл бўлади.
Икки асосий фаннинг биринчиси бўйича саволларга жавоблар нархи (ҳар бир абитуриент танлаган мутахассислигига қараб ўзига хос тўпламга эга) ўзгаришсиз қолди – 3,1 балл, иккинчисида эса 3,1 баллдан 2,1 баллга камайди.
Шундай қилиб, мажбурий фанлар блоки бўйича абитуриент максимал 33 балл, профил учун — 156 балл тўплаши мумкин.
Бундан аввал, 2022/2023 ўқув йилидан бошлаб олий таълим муассасаларига абитуриентларнинг балларини ҳисоблашда олтинчи синфдан бошлаб мактаб баҳоларидан келиб чиққан ҳолда ҳисобланган ўртача балл инобатга олиниши маълум қилинганди. Максимал балл 100 фоиз деб ҳисобланади, у беш баллик баҳолаш тизимида қуйидагича ўтказилади: 86-100% — 5 балл; 71-85% — 4 балл; 56-70% — 3 балл; 56% гача — 2 балл.