Толиблар Афғонистон халқига Tik-Tokдан фойдаланишни тақиқладилар

Афғонистонда ҳокимиятни қўлга киритган «Толибон»* радикал ҳаракати мамлакат аҳолисига Tik-Tok ижтимоий тармоғига, шунингдек, PlayerUnknown’s Battlegrounds (PUBG) компютер ўйинига киришни тақиқлади. Бу ҳақда 21 апрель куни ҳаракатнинг расмий вакили Инамулла Самангоний ўзининг Twitterдаги саҳифасида маълум қилди.

«Алоқа ва ахборот технологиялари вазирлигидан [толиблар ҳукуматидаги] PUBG ва ёш авлодни чалғитувчи TikTok иловасини блоклаш талаб этилади», — деди Самангани ўз постида.

Бундан ташқари, Алоқа ва ахборот технологиялари вазирлигига ахлоқсиз мазмундаги канал ва кўрсатувлар фаолиятига чек қўйиш топширилди.

Таъкидлаш жоиз, Tik-Tok — бу асосий аудиторияси ёшлар бўлган платформа: фойдаланувчиларнинг ўртача ёши 20-24 ёшни ташкил қилади. Ушбу ижтимоий тармоқ Хитойда энг машҳур бўлиб, у ерда ишлаб чиқилган. Шунингдек, ушбу ижтимоий тармоқдан фойдаланувчилар сони бўйича етакчи давлатлар қаторида Афғонистоннинг қўшниси Покистон ҳам бор – у ерда 19 миллиондан ортиқ фаол фойдаланувчи рўйхатга олинган.

34 миллионга яқин аҳолиси бўлган Афғонистонда 300 мингга яқин фаол фойдаланувчи рўйхатга олинган.

Шуниси қизиқки, афғон Tik-Tok фойдаланувчилари орасида толиблар ҳам кам эмас. Улар турли характердаги видеоларни юклайдилар — ҳарбий ҳаракатларни суратга олишдан тортиб, кундалик эскизларгача.

PlayerUnknown’s Battlegrounds бу жанговар ўйин бўлиб, унда 100 тагача ўйинчи охири тирик қолиши учун бир-бири билан курашади. Ўйинчилар ўйинга қандай киришни танлашлари мумкин: якка ҳолда, жуфтликда, триода ёки тўрт кишилик жамоада. Ўйинда охирги тирик қолган киши ёки жамоа ғалаба қозонади.

Таъкидлаш жоиз, Афғонистонда ҳокимиятни қўлга киритгандан сўнг, толиблар доимо ниманидир тақиқлаб келадилар ва буни буни одатда ислом анъаналари талаблари билан изоҳлайди. Толиблар, айниқса, аёлларга нисбатан кўплаб тақиқларни жорий этдилар.

*«Толибон» ҳаракати РФ ва кўпгина давлатларда террорчи ташкилот сифатида тан олинган ва тақиқланган (Россия қонунчилиги талаби бўйича изоҳлаб ўтамиз).

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ