Жисмоний шахслар мобил телефон рақами орқали идентификация қилинади

Fishroom сайти фотосурати

1 августдан Ўзбекистонда жисмоний шахсларни аниқлаш бўйича Mobile-ID тизими ишга туширилиши керак. Бу ҳақда мамлакат президенти Шавкат Мирзиёев топшириқ берди.

Мобил-ID тизими «Электрон ҳукумат» тизими фойдаланувчиларини идентификациялаш бўйича ягона ахборот тизимининг таркибий қисми ҳисобланади ва шахсни унинг мобил телефон рақами орқали идентификациялашни назарда тутади.

Mobile-ID тизимида иккита усулдан бири билан рўйхатдан ўтиш мумкин:

👉 Мобил-ID тизими ёрдамида идентификациядан ўтиш учун фуқаро томонидан бевосита Марказ ёки нотариал идорага мурожаат қилинганда шахсни тасдиқловчи ҳужжатнинг асли тақдим этилади ҳамда Марказ ёки нотариал идора ходими томонидан фуқаронинг юзи рақамли форматда расмга туширилади, электрон шаклда қўл бармоғи изи олинади ва мобил телефон рақами ЯИДХПдаги шахсий кабинетга боғланади. Фуқароларни Мобил-ID тизимига идентификация қилиш 2022 йил 31 декабрга қадар тўлов ундирилмасдан, 2023 йил 1 январдан бошлаб базавий ҳисоблаш миқдорининг 2 фоизи миқдорида бир марталик тўлов ундирилган ҳолда амалга оширилади БҲМ бугунги кунда 270 минг сўм ёки 24 АҚШ доллари).

👉 Мобил-ID тизими ёрдамида идентификациядан ўтиш учун фуқаро томонидан ЯИДХПнинг мобил иловасидан фойдаланилганда масофадан биометрик идентификациялаш (Face-ID) усули ёки ID-картадаги электрон рақамли имзо қўлланилади ҳамда мобил телефон рақами ЯИДХПдаги шахсий кабинетга бепул боғланади.

Мобил-ID тизими фойдаланувчилари электрон рақамли имзони қўлламаган ҳолда барча давлат хизматларидан (бундан молиявий хизматлар мустасно) фойдаланиши мумкин.

Фуқаронинг ЯИДХПдаги шахсий кабинетига юбориладиган барча хабарномалар унинг хоҳишига кўра ва белгиланган тўловлар асосида Мобил-ID тизими орқали идентификацияланган мобил телефон рақамига SMS-хабар шаклида юборилади.

Mobile-ID тизимининг жорий этилиши аҳолининг электрон давлат хизматларидан мустақил фойдаланиш имкониятларини кенгайтиради ва бюрократик тартибларни камайтиради. Бундан олдин, шу мақсадда аҳоли ва тадбиркорлардан 73 турдаги маълумотнома ва ҳужжатларни тақдим этиш бўйича талаб бекор қилинганди, президентнинг 2021 йил 23 март қарорининг 4-банди ва 2021 йил 24 июль қарорининг 5-бандига асосан 1 июлдан бошлаб яна ўттизта турдаги маълумотномалар талаб қилинмайди.

Ўтган йили Ўзбекистон Адлия вазири Русланбек Давлетов электрон тизимга ўтиб, аҳолидан 34 турдаги маълумотнома талаби бекор қилинганидан кейин 46 миллиард сўм (4,2 миллион доллар) иқтисод қилинганини маълум қилган эди.

2023 йил охирига қадар давлат хизматлари марказлари орқали кўрсатиладиган хизматлар сони 300 тага, мобил илова орқали кўрсатиладиган хизматлар эса 250 тага етказилиши кутилмоқда.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ