Жорий йили Ўзбекистон ҳукумати бир қатор стратегик компанияларни хусусийлаштиришни бошлашни режалаштирган.
Президент қарори билан «Ўзбекнефтгаз» акциядорлик жамиятининг камида 49 фоизини, «Иссиқлик электр станциялари» АЖ ва Uzbekistan Airwaysнинг камида 51 фоиз давлат улушини, шунингдек, UzAuto Motorsнинг 10 фоизгача акцияларини маҳаллий фонд бозорида оммавий жойлаштириш (IPO) ишлари бошланади.
Ёз охиригача автоконцернинг қолган улушини, шунингдек UzAuto Motors Powertrain ва Samarqand Avtomobil zavodi (SamAuto) акцияларини сотиш стратегияси ҳукуматга тақдим этилиши керак.
1 сентябрга қадар «Ўзбекгидроэнерго», «Ўзбектелеком» ва «Ўзбекистон почтаси»ни ислоҳ қилиш стратегиясини тайёрлаш топширилди..
Минтақавий халқаро аэропортларни «модернизация қилиш ва улардан фойдаланиш самарадорлигини ошириш» мақсадида давлат-хусусий шериклик (ДХШ) асосида хусусий сектор бошқарувига ўтказиш режалаштирилмоқда. Шу билан бирга, Фарғона водийсидаги аэропортларни оптималлаштириш кўзда тутилган.
1 июнга қадар Жаҳон банки иштирокида «Ўзбекистон темир йўллари» АЖни трансформация қилиш, ривожлантириш ва хусусийлаштириш бўйича Стратегия ишлаб чиқилиши керак. У қуйидагиларни ўз ичига қамраб олади:
👉 хусусий операторлар фаолиятини ривожлантириш ҳамда темир йўл транспорти хизматлари бозорида рақобатни ривожлантиришга қаратилган шаффоф ва мослашувчан тариф тизимини яратиш йўли билан тариф сиёсатини такомиллаштириш;
👉 темир йўл транспорти хизматлари бозорида рақобатни ривожлантириш;
👉 Темир йўл транспорти корхоналарида оператив ва бизнес жараёнлари самарадорлигини ошириш;
👉 Давлат-хусусий шериклик ёки франшиза асосида ички ва халқаро темир йўл юк ва йўловчи ташишни хусусий секторга ўтказиш.
17 та компанияда трансформация ва хусусийлаштириш жараёнларини самарали ташкил этишга қаратилган махсус бошқарув тизимини жорий этиш режалаштирилган. Булар қуйидагилардан иборат:
➡️ «Ҳудудгазтаъминот» и «Ўзтрансгаз»,
➡️ «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари»
➡️ «Ҳудудий электр тармоқлари»,
➡️ Навоий ва Олмалиқ кон-металлургия комбинатлари,
➡️ «Иссиқлик электр станциялари» ва «Ўзавтосаноат»,
➡️ «Ўзкимёсаноат», «Ўзметкомбинат», «Навоийазот».
Жумладан, ҳукуматга 1 сентябрга қадар «Худудгазтаъминот» ва «Ҳудудий электр тармоқлари» корхоналари фаолиятини такомиллаштириш топширилди. Иш ушбу соҳаларга хусусий секторни жалб қилишни назарда тутади, айни пайтда фармонда табиий газ ва электр энергиясини улгуржи сотиб олиш ва сотиш функциялари ўтказиладиган хусусий операторнинг аҳоли учун тарифларни оширмаслиги белгилаб қўйилган. Даставвал, эксперимент асосда уларнинг функциларини Ўзбекистоннинг 14 та шаҳар ва вилоятига ўтказиш режалаштирилган.
Жамоат транспорти тизимига ҳам хусусий сектор жалб қилинади. Вазирлар Маҳкамасига 2022 йил 1 декабрга қадар Тошкент шаҳри мисолида Нукус шаҳри ва барча вилоятлар марказларида жамоат транспорти инфратузилмасини ривожлантириш стратегиясини ишлаб чиқиб, жорий этиш топширилди.