1 майдан бошлаб хорижий давлатлар фуқароларининг Ўзбекистон Республикасида яшаш гувоҳномаси талаб қилинмаган ҳолда кўчмас мулк сотиб олишлари мумкин бўлади. Бу президентнинг 8 апрелдаги қарорида кўзда тутилган.
Хорижий фуқароларга ҳукумат томонидан тасдиқланган махсус рўйхатга киритилган уй-жойларда қурилиш босқичида кўчмас мулк объектларини сотиб олишга рухсат берилади. Шу билан бирга, сотиб олинган кўчмас мулкнинг қиймати пастки чегара билан чекланади:
👉 Тошкент вилояти, Тошкент ва Самарқанд шаҳарларида қурилиш даврида камида 150 000 АҚШ доллари, фойдаланишга топширилгандан кейин эса 180 000 АҚШ доллари эквивалентида бўлиши керак;
👉 бошқа ҳудудларда — камида мос равишда 70 000 ва 80 000 доллар эквивалентида.
«Бунда, мазкур бандда назарда тутилган кўчмас мулк объектларини сотиб олиш хорижий давлатлар фуқароларига Ўзбекистон Республикасида доимий рўйхатдан ўтиш ва яшаш гувоҳномасини олиш учун асос бўлмайди», — дейтилган фармонда.
1 майдан бошлаб Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида хорижликларнинг яшаш гувоҳномасини олиш учун оладиган кўчмас мулк нархи 400 минг доллардан 300 минг долларгача пасайтирилди.
Эслатиб ўтамиз, 111 та давлат, жумладан, 12 та постсовет давлати (Арманистон ва Туркманистондан ташқари), шунингдек, Хитой, АҚШ, Канада, Япония ва бошқа давлатлар фуқаролари Ўзбекистонда яшаш учун рухсатнома олиш ҳуқуқига эгадирлар.
Худди шу фармон билан 1 майдан бошлаб жисмоний шахслар – норезидентларнинг Ўзбекистондаги манбалардан оладиган даромадларидан жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ставкаси 20 фоиздан 12 фоизга туширилди.
Шахсий даромад солиғидан озод қилинган дивидендлар ва фоизлар, шунингдек даромад солиғи бундан мустасно бўлади.
2022 йил охирига қадар Молия вазирлиги ва Давлат активларини бошқариш агентлиги Ўзбекистон резидентлари ва норезидентлари учун қимматли қоғозлар бўйича уларнинг шахсий иштирокисиз масофадан туриб депо ҳисобрақамларини очиш имкониятини яратади.