Афғонистон элчихонаси ходими қарийб 57 минг доллар ўғирлангани борасида Москва полициясига мурожаат қилди, ушбу воқеа юзасидан тергов бошланди. Бу ҳақда ҳуқуқ-тартибот идораларидаги манбага таяниб, ТАСС хабар беради.
«Афғонистон элчихонаси вакили полицияга ариза билан мурожаат қилиб, элчихонанинг молиявий ва маъмурий бўлимига ўтказилиши керак бўлган 56 775 доллар миқдоридаги маблағ ўғирланганини таъкидлаган», — дейди агентлик манбаси.
Унинг сўзларига кўра, пойтахт полицияси мазкур факт юзасидан суриштирув ишларини бошлаган.
Эслатиб ўтамиз, 6 апрель куни «Толибон»* радикал ҳаракати вакили Жамол Носир Гарвал Афғонистоннинг Россия пойтахтидаги дипломатик миссиясини бошқариши маълум бўлди. Март ойи охирида Афғонистон дипломатик департаменти россиялик ҳамкасбларига Афғонистоннинг собиқ ҳукумати томонидан тайинланган элчи Саид Тойиб Жаваднинг ишдан бўшатилганини маълум қилган.
*«Толибон» ҳаракати РФ ва кўпгина давлатларда террорчи ташкилот сифатида тан олинган ва тақиқланган (Россия қонунчилиги талаби бўйича изоҳлаб ўтамиз).