Толиблар Афғонистон жанубида Покистон вертолётини ўққа тутдилар

Нимроз вилоятида ўққа тутилган Покистон вертолёти. Aamaj News сайти фотосурати

Aamaj News агентлиги Афғонистон жанубида «Толибон»* радикал ҳаракати жангарилари томонидан Покистоннинг Bell 206B JetRanger ҳарбий вертолёти ўққа тутилганига доир суратларни чоп этди.

Вертолёт Афғонистоннинг Нимроз вилояти ҳаво ҳудудида бўлган.

Отишма натижасида бортдаги покистонлик зобитлардан бири яраланган.

Бироқ, на толибларнинг ўзи, на Покистон қуролли кучлари вакиллари мазкур воқеа юзасидан изоҳ беришмаган.

Афғонистонда ҳокимиятни қўлга киритганидан сўнг толиблар ва Покистон қўшинлари ўртасида чегарада тўқнашувлар тез-тез содир бўлиб турди.

Жумладан, ўтган йил декабрь ойида толиблар покистонликларнинг Афғонистон чегара қисмини тўсиб қўйишига тўсқинлик қилдилар. Улар покистонликлардан девор учун мўлжалланган тиканли симларни тортиб олишган ва ўрнатилган панжараларни бузиб ташлашган.

*«Толибон» ҳаракати РФ ва кўпгина давлатларда террорчи ташкилот сифатида тан олинган ва тақиқланган (Россия қонунчилиги талаби бўйича изоҳлаб ўтамиз).

  • Исроилнинг Эронга ҳужуми ядровий таҳдидни тинч ва куч ишлатиш йўли билан ҳал этиш сценарийларига таъсир қилгани ҳақида

  • Қирғизистон жанубида юзлаб одамларнинг ҳаётига зомин бўлган миллатлараро можарога 15 йил тўлди

  • Футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси 2026 йилги жаҳон чемпионатида иштирок этади

  • Қозоғистон газни қайта ишлаш заводи қурилиши юзасидан Ғарб инвесторлари билан очиқ можарога киришди