Ўзбекистонда кўчмас мулкни ижарага бериш ёки текин фойдаланиш шартномаларини Давлат солиқ қўмитаси ахборот тизими орқали фақат электрон шаклда рўйхатдан ўтказиш мумкин. Норма ҳукумат қарори билан тасдиқланган.
Маъмурий регламентга кўра, уй эгаси кўчмас мулк шартномасини тузилган кундан бошлаб уч кундан кечиктирмай солиқ органида рўйхатдан ўтказиши шарт. Бунинг учун ҳеч қандай тўлов олинмайди, уй эгасига QR- кодли сертификат берилади.
Ижарачи беш кун ичида шартномани тасдиқлаши керак, акс ҳолда ҳужжат солиқ органларида ҳисобга олинмайди.
Шартнома муддатидан олдин бекор қилинган ёки томонларнинг келишувига биноан ёки бошқача тарзда ҳақиқий эмас деб топилса, у ижара берувчи томонидан онлайн тарзда ҳисобдан чиқарилади.
Кўчмас мулк иккиламчи ижарага ёки уни бирламчи ижарага (бепул фойдаланиш учун) олган шахс томонидан текин фойдаланиш учун ижарага берилиши мумкин. Иккиламчи ижаралар ҳам солиқ органлари томонидан ҳисобга олиниши керак.
Фармон билан қуйидаги маъмурий регламентлар ҳам тасдиқланган:
👉 чет эл юридик шахсларнинг доимий муассасалари ва алоҳида бўлинмалари солиқ органларида ҳисобга қўйиш;
👉 товар-хом ашё биржаларида операцияларни амалга оширувчи, компаниялар акцияларини сотиб олувчи ва жисмоний шахсларга электрон хизматлар кўрсатувчи хорижий юридик шахсларни солиқ органларида ҳисобга қўйиш;
👉 солиқ солиш объекти бўйича солиқ тўловчиларни солиқ органларида ҳисобга олиш;
👉 ташқи иқтисодий фаолиятни амалга оширувчи Ўзбекистон резидентлари – юридик ва жисмоний шахсларнинг доимий жойлашган (яшаш) фактини расмий тасдиқлаш;
👉 солиқ тўловчиларга шахсий ҳисоб варақлардан кўчирма ва солиштириш далолатномаларини тақдим этиш.