Uzbekistan Airways Тошкент-Париж авиақатнови қайта тикланганини эълон қилди

Nat-geo.ru сайти фотосурати

29 апрелдан бошлаб Uzbekistan Airways Тошкент-Париж-Тошкент йўналиши бўйича мунтазам авиақатновларини тиклайди. Бу ҳақда авиакомпания матбуот хизмати хабар берди.

Парвоз дастури 10 июнгача даврни ўз ичига олади. Парвозлар сешанба ва жума кунлари амалга оширилади.

Тошкент – ​​Париж йўналиши бўйича авиачипта нархи багажсиз 4 038 862 сўмдан (354 доллар) ва багаж билан бирга 4 777 879 сўмдан (419 доллар) бошланади. Авиакомпаниянинг расмий веб-сайтида чипталарни 3% чегирма билан сотиб олиш мумкин.

Тошкент-Париж авиарейси Рим, Милан, Амритцар, Мумбай, Бангкок, Токио, Куала-Лумпур ва Жакарта қатори 2021 йил май ойидан тўхтаган эди. Бунга паст рентабеллик ва авиакомпания ваколатхоналари фаолияти тўхтатилиши, шунингдек хориждаги чипта агентлари билан ҳамкорлик туфайли йилига 12,3 миллион долларгача тежаш имконияти сабаб қилиб кўрсатилганди.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ