Ўзбекистон ва Туркия ўртасида кенг қамровли ҳарбий шартнома имзоланди

Ҳулуси Акар (чапда) ва Баҳодир Қурбонов. Туркия Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати фотосурати

Тошкент ва Анқара кенг қамровли ҳарбий шартнома имзолади. Бу ҳақда Туркия Миллий мудофаа вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Ҳужжат Туркия президенти Режеп Таййип Эрдоғаннинг Ўзбекистонга расмий ташрифи доирасида имзоланди. Уни икки республика мудофаа вазирлари – Туркия томонидан Ҳулуси Акар ва Ўзбекистон томонидан Баҳодир Қурбонов имзолади.

Тафсилотлар келтирилмаган. Музокаралар якунлари бўйича ўтказилган матбуот анжуманида Эрдоған Ўзбекистон билан мудофаа саноати соҳасида ҳамкорликни ривожлантириш учун катта салоҳият мавжудлигига эътибор қаратди. промышленности.

Президент Туркиянинг бу борадаги ютуқлари яққол кўриниб тургани, у «катта салоҳиятга эга» ва буни Ўзбекистон билан баҳам кўришга тайёр эканини таъкидлади.

Эрдоған Ўзбекистон-Туркия Олий даражадаги стратегик ҳамкорлик кенгаши йиғилиши бошланишидан олдин сўзлаган нутқида Туркия ўзининг ҳар томонлама стратегик ҳамкори, дўст ва қардош Ўзбекистонни қўллаб-қувватлашда давом этишини таъкидлади, деб ёзади «Анадолу» ахборот агентлиги. Йиғилганларни Наврўз байрами билан табриклаб, 2 апрелдан бошланадиган муқаддас Рамазон ойи «мамлакатларимизга, туркий ва ислом оламига барака, тинчлик ва осойишталик олиб келишига» умид билдирди.

Эрдоғаннинг Тошкентга ташрифи давомида жами ўнта ҳужжат имзоланди, жумладан:

👉 Икки давлат президентларининг қўшма баёноти;

👉 Имтиёзли савдо шартномаси;

👉 Давлат чегаралари орқали товарлар ва транспорт воситаларини олиб ўтиш тўғрисида олдиндан маълумот алмашиш тўғрисидаги баённома;

👉 Меҳнат ва бандлик соҳасида ҳамкорлик бўйича ўзаро англашув меморандуми;

👉 Суд экспертизаси соҳасида ҳамкорлик меморандуми;

👉 Қурилиш соҳасида ўзаро англашув меморандуми;

👉 Соғлиқни сақлаш вазирликлари ўртасида 2022-2023 йилларга мўлжалланган чора-тадбирлар режаси;

👉 Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги ва Туркиянинг «Анадолу» ахборот агентлиги ўртасида ҳамкорлик шартномаси.

Туркия президентининг ташрифи 30 март куни якунланади. Шу куни у Хоразм вилоятининг икки шаҳри – Урганч ва Хивага ташриф буюради.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ