«Аэрофлот» компанияси Сочидан Ўзбекистон, Қозоғистон, Арманистон, Миср, Исроил ва Туркия шаҳарларига тўғридан-тўғри мунтазам рейслар учун авиачипталар савдосини очди. Бу ҳақда авиакомпания матбуот хизмати хабар берди.
7 апрелдан бошлаб Россия авиакомпанияси Superjet 100 самолётларида қуйидаги шаҳарларига парвозларни амалга оширади:
🇺🇿 Бухоро (ҳафтасига 3 та рейс)
🇺🇿 Фарғона (ҳафтасига 3 та рейс)
🇺🇿 Самарқанд (ҳафтасига 4 та рейс)
🇺🇿 Тошкент (ҳафтасига 7 та рейс)
🇺🇿 Урганч (ҳафтасига 2 рейс)
🇰🇿 Актау (ҳафтасига 3 та рейс)
🇰🇿 Ақтўбе (ҳафтасига 3 та рейс)
🇰🇿 Олмаота (ҳафтасига 7 рейс)
🇰🇿 Атирау (ҳафтасига 2 рейс)
🇰🇿 Нур-Султан (ҳафтасига 7 рейс)
Федерал ҳаво транспорти агентлиги тавсиясига кўра, 8 мартдан бошлаб «Аэрофлот» хорижга парвозларни тўхтатди, бу халқаро санкциялар туфайли Россия авиакомпаниялари самолётларини чет элда ушлаб туриш ёки ҳибсга олиш хавфи юқори бўлганлиги учун шундай йўл тутилди. 14 март куни компания Москвадан Бишкек ва Ўшга (Қирғизистон) мунтазам рейсларни қайта тиклади.