«Толибон» вакили ҳукуматда юз берган ўзгаришларга доир хабарни рад этди

Толиблар ҳукумати раиси мулла Муҳаммад Ҳасан Охунд. TOLOnews сайти фотосурати

Афғонистонда ҳокимиятни қўлга киритган «Толибон»* радикал ҳаракатининг расмий вакили Забиулла Мужоҳид радикаллар ҳукумати раҳбари ўзгаргани ҳақида аввалроқ оммавий ахборот воситаларида пайдо бўлган маълумотни рад этди. Тегишли баёнотни у Twitterдаги саҳифасида эълон қилди.

Ўтган йил сентбярь ойида Вазирлар Маҳкамаси раҳбари лавозимини эгаллаган Муҳаммад Ҳасан Оҳунд ўз вазифасини бажаришни давом этади.

24 март куни аввалроқ қатор ОАВда Қандаҳорда толиблар ҳукуматининг юқори мартабали вакиллари иштирокида ўтказилган уч кунлик мажлисдан сўнг мулла Абдул Ғани Барадар Вазирлар Маҳкамасига раҳбар этилгани борасида хабарлар тарқаганди. Ўтган йил сентябрь ойида радикал ҳаракат ўз ҳукумати таркибини эълон қилгач, Барадар бош вазирнинг биринчи ўринбосари, яъни Охунднинг биринчи ўринбосари этиб тайинланганди.

Мужоҳид сўзларига кўра, бош вазир ўзгаргани тўғрисидаги маълумотлар ҳақиқатга тўғри келмайди. «Вазирлар Маҳкамаси таркибига ҳеч қандай ўзгартириш киритилмади», — дейди Мужоҳид.

Эслатиб ўтамиз, толиблар 2021 йил август ойи ўрталарида ҳокимиятни эгаллаб олдилар. Орадан бир ой ўтмай улар ўз ҳукумати таркибини эълон қилдилар, унинг таркибига фақат радикал ҳаракат аъзолари киритилди ва мулозимларнинг аксарияти пуштунлардан иборат бўлди. Кейинчалик ҳукумат таркиби бир неча бор кенгайтирилди. Ваҳоланки, февраль ойи ўрталари ҳолатига кўра, «Толибон» ҳукумати аъзоларининг 82,7 фоизини пуштунлар, 96,5 фоизини толиблар ташкил этади.

Толиблар ҳукумати дунёнинг ҳеч бир давлати томонидан тан олинмаган. Халқаро ҳамжамият радикаллардан Афғонистонда турли этник-сиёсий кучлар вакиллари, шунингдек аёллардан иборат янги коалиция ҳукумати тузишни талаб қилмоқда.

*«Толибон» ҳаракати РФ ва кўпгина давлатларда террорчи ташкилот деб тан олинган ва тақиқланган (Россия қонунчилиги талаби бўйича изоҳлаб ўтамиз).

  • Тошкентда Тимур Д'Ватцнинг «Аркадия ҳақидаги орзулар» кўргазмаси бўлиб ўтди

  • Марказий Осиё давлатлари ва Хитой ўртасида деярли ҳамма нарса яхши, бироқ ҳаммаси ҳам кундек ойдин эмас

  • Исроилнинг Эронга ҳужуми ядровий таҳдидни тинч ва куч ишлатиш йўли билан ҳал этиш сценарийларига таъсир қилгани ҳақида

  • Қирғизистон жанубида юзлаб одамларнинг ҳаётига зомин бўлган миллатлараро можарога 15 йил тўлди