Франция қозоғистонлик фигурали учувчига жаҳон чемпионатида қатнашиш учун виза беришдан бош тортди

Михаил Шайдоров. Prosports.kz сайти фотосурати

Қозоғистонлик фигурали учувчи Михаил Шайдоров 21-27 март кунлари Монпеледа (Франция) бўлиб ўтадиган фигурали учиш бўйича жаҳон чемпионатида иштирок этмайди. Франция элчихонаси спортчига виза беришдан бош тортди, деб хабар беради Tengrinews.kz.

Қозоғистон Маданият ва спорт вазирлигининг маълум қилишича, Шайдоров виза олиши учун Россия ариза топширган.

«Михаил Шайдоров Сочида истиқомат қилаётгани ва Олимпия чемпиони Алексей Эвгениевич Урманов билан машғулот ўтказаётгани учун виза ҳужжатлари Москвада топширилган. Виза беришдан бош тортиш расман 21 март маълум бўлди, муддатлар тиғизлиги сабабли рад этиш устидан шикоят қилишнинг иложи йўқ», — дейилади вазирлик хабарида.

Спортчи учун виза берилмаслик сабаби кўрсатилмаган. Аммо конки учувчиси Россияда яшаб, шуғулланар экан, бу Украинадаги ҳарбий амалиётлар туфайли Россия Федерациясига нисбатан жорий қилинган санкциялар ва россиялик спортчиларнинг халқаро мусобақалардан четлаштирилгани билан боғлиқ бўлиши мумкин.

Франциянинг Қозоғистондаги элчихонаси, ўз навбатида Михаил Шайдоровга виза билан боғлиқ ариза олинмаганини тасдиқлади. «Спортчига виза бериш рад этилганидан элчихонанинг хабари йўқ», — дея қўшимча қилади дипломатик миссия.

Шайдоров эркаклар ўртасидаги якка баҳсларда иштирок этиши керак эди. Қозоғистондан рақс бўйича жуфтлик Гаухар Науризова ва Бойсангур Датиевнинг жаҳон чемпионатида иштирок этиши эълон қилинди.

  • Тошкентда Тимур Д'Ватцнинг «Аркадия ҳақидаги орзулар» кўргазмаси бўлиб ўтди

  • Марказий Осиё давлатлари ва Хитой ўртасида деярли ҳамма нарса яхши, бироқ ҳаммаси ҳам кундек ойдин эмас

  • Исроилнинг Эронга ҳужуми ядровий таҳдидни тинч ва куч ишлатиш йўли билан ҳал этиш сценарийларига таъсир қилгани ҳақида

  • Қирғизистон жанубида юзлаб одамларнинг ҳаётига зомин бўлган миллатлараро можарога 15 йил тўлди