Афғонистонда ҳокимиятни қўлга олган «Толибон»* радикал ҳаракати давлат муассасаларида собиқ ҳукумат қўллаган қора-қизил-яшил байроқдан фойдаланишни тақиқлади. Тегишли буйруқни ҳаракатнинг олий раҳбари (амир ул-мўмин) Хайбатуллоҳ Охундзода берди, деб хабар берди Толибон Мудофаа вазирлиги матбуот котиби Латфулла Ҳабибий ўзининг Twitterдаги саҳифасида.
Бундан буён давлат муассасаларида фақат «Толибон» байроғидан фойдаланишга рухсат берилади.
Эслатиб ўтамиз, 17 март куни толиблар вакили Фозил Муҳаммад Собирнинг Туркманистондаги элчиси этиб тайинлаш маросимида собиқ ҳукуматнинг уч рангли байроғи қўлланилганидан кейин ушбу буйруқ юзага келганди.
Аввалроқ «Толибон» вакиллари Хитой ва Покистондаги собиқ ҳукумат томонидан тайинланган дипломатларни алмаштирган эди. Лекин у ердаги расмий маросимларда Афғонистон байроқларидан фойдаланилмаган.
Ўтган йил август ойида толиблар ҳокимиятни қўлга киритганидан сўнг Қобул ва бошқа йирик шаҳарларда уч рангли байроқнинг давлат байроғи сифатида сақлаб қолишни қўллаб-қувватловчи акциялар бўлиб ўтганини қўшимча қиламиз. Жангарилар айрим намойишларни қурол кучида тарқатиб юборгандилар.
*«Толибон» ҳаракати РФ ва кўпгина давлатларда террорчи ташкилот деб тан олинган ва тақиқланган (Россия қонунчилиги талаби бўйича изоҳлаб ўтамиз).