Толиблар Наврўзни расман нишонламасликка қарор қилдилар

Қобулда Наврўз шарафига безатилган масжид.TOLOnews сюжетидан кадр

Афғонистонда ҳокимиятни қўлга киритган радикал «Толибон* ҳаракати Наврўз байрамини расман нишонламасликка қарор қилди, айни пайтда мамлакат аҳолисига байрамни нишонлаш тақиқланмаган, деб хабар беради TOLOnews телеканали.

Толиблар ҳокимиятни қўлга киритгунга қадар Наврўз Афғонистонда расмий байрам эди. Одатда мамлакатда уч кун — 21 мартдан 24 мартгача дам олиш куни деб эълон қилинган.

Журналист Башир Аҳмад Косонийнинг (Bashir Ahmad Qasani) Twitter саҳифасида ёзишича, «Толибон» барча давлат хизматчиларига бугун ишга чиқишни буюрган.

«Толибон» вакиллари Наврўз мусулмонларнинг байрами эмаслиги, у шариат меъёрларига тўғри келмаслиги боис уни расман нишонламасликларини айтишган.

Кобулда Наврўз байрамини нишонлаш учун маҳаллий аҳоли шаҳарнинг ғарбий қисмидаги Карта-э-Саҳи ҳудудига йиғилди. Гувоҳларнинг сўзларига кўра, йиғилганлар сони кўп бўлса-да, бу аввалги йиллардаги байрамга келган пойтахтликларнинг кўплигидан бир неча баравар кам эди.

Афғонистонга қўшни давлатларда Наврўз байрами муносабати билан бугун дам олиш куни. Масалан, Эронда байрам муносабати билан дам олиш кунлари икки ҳафта, Тожикистонда уч кун давом этади (бу икки давлат тил ва маданий жиҳатдан Афғонистонга яқин ҳисобланади).

*«Толибон» ҳаракати РФ ва кўпгина давлатларда террорчи ташкилот деб тан олинган ва тақиқланган (Россия қонунчилиги талаби бўйича изоҳлаб ўтамиз).

  • Тошкентда Тимур Д'Ватцнинг «Аркадия ҳақидаги орзулар» кўргазмаси бўлиб ўтди

  • Марказий Осиё давлатлари ва Хитой ўртасида деярли ҳамма нарса яхши, бироқ ҳаммаси ҳам кундек ойдин эмас

  • Исроилнинг Эронга ҳужуми ядровий таҳдидни тинч ва куч ишлатиш йўли билан ҳал этиш сценарийларига таъсир қилгани ҳақида

  • Қирғизистон жанубида юзлаб одамларнинг ҳаётига зомин бўлган миллатлараро можарога 15 йил тўлди