Aamaj News ахборот агентлиги «Толибон»* радикал ҳаракатининг Ички ишлар вазирлиги (ИИВ) паспорт столининг собиқ раҳбари Алам Гул Ҳаққонийнинг укаси (исми ошкор қилинмаган) толиблар томонидан ҳибсга олингани акс этган видеони чоп этди. Маҳбус хонада дўстлари ва толиблар талабларига мос келмайдиган кийимдаги раққоса қизлар билан бирга бўлган.
Хабарда таъкидланганидек, хонада мусиқа янграган, йиғилганлар спиртли ичимлик истеъмол қилишган, деворда юзини беркитмаган аёл сурати осилиб турган, наинки бу — «Толибон» ҳаракатининг оммавий тасвирлар талабига зиддир.
ویدیو - مجلس عیش و عشرت برادر حقانی رییس برکنار شده پاسپورت، با دختران، پول رشوت پاسپورت و بوتلهای شراب#آماج_نیوز pic.twitter.com/A8d0inlAOM
— Aamaj News (@aamajnews24) March 16, 2022
Алам Гул Ҳаққонийнинг ўзи март ойи бошида лавозимидан четлаштирилган, унинг ўрнига толиблар ИИВ паспорт бўлимига Абдул Ҳаким Ҳамидий раҳбар этиб тайинланган. Афғонистонлик журналистларга кўра, бу Ҳаққоний раҳбарлик қилаётган департамент коррупция ботқоғига ботгани учун содир бўлган: ходимлар Афғонистонни тарк этиш имконини берувчи паспорт учун одамлардан пора олишган.
Ҳаққонийнинг укаси ҳибсга олинганидан кейин толиблар Мудофаа вазирлиги матбуот котиби Латфулла Ҳабибий Алам Гул Ҳаққонийнинг ўзи учун шов-шувли вазиятдан чиқишнинг энг яхши йўли — ўз жонига қасд қилиш эканини айтган. Ҳабибий, шунингдек Ҳаққонийни акасининг турмуш тарзидан хабардор бўлганликда айблаган, бу ҳолат «Толибон» томонидан эълон қилинган меъёрларга зиддир.
Бу толиблар ҳокимиятни эгаллаб олганидан бери биринчи марта «Толибон» таниқли амалдорининг яқин қариндоши жангарилар томонидан ахлоқий қоидаларни бузгани учун ҳибсга олинишидир. Илгари ижтимоий тармоқларда юқори мартабали толиблар қариндошлари Афғонистон ва ундан ташқарида, хусусан, Бирлашган Араб Амирликларида «Толибон» Афғонистон халқи учун жорий этаётган хулқ-атвор қоидаларига мутлақо зид турмуш тарзини олиб бориши тўғрисида миш-мишлар тарқалган эди.
*«Толибон» ҳаракати РФ ва кўпгина давлатларда террорчи ташкилот деб тан олинган ва тақиқланган (Россия қонунчилиги талаби бўйича изоҳлаб ўтамиз).