Жаҳон банки: Афғонларнинг 70 фоизи асосий эҳтиёжларини қондира олмайди

Афғонистон аҳолисининг 70 фоизи ҳозирда ўзининг асосий эҳтиёжларини мустақил равишда қондира олмайди. Бундай маълумотлар Жаҳон банкининг мазкур мамлакатга доир янги ҳисоботида келтирилган.

Тадқиқотда қайд этилганидек, 10 ой олдин бу кўрсаткич 35% ни ташкил қилган. Истеъмолдаги озиқ-овқат сифати ва миқдори сезиларли даражада камайган.

Шаҳарларда ишсизлик кўпайган, қишлоқ жойларда хавфсизлик ҳолати яхшилангани сабаб бандлик даражаси ортмоқда, дея қайд этади Жаҳон банки. Меҳнат соҳасида давлат сектори (шу жумладан хавфсизлик сектори) улуши пасаймоқда, хусусий сектор, шунингдек ўзини ўзи иш билан таъминловчилар улуши ортиб бормоқда. Иш билан банд бўлганларнинг даромадлари кескин камайган, бунга иш ҳақини кечиктирилиши муаммоси қўшилган.

2019 йил кузига нисбатан мактабларга кўпроқ ўғил-қизлар қатнамоқда. Бу қишлоқ жойларида яққол сезилади, зеро бу хавфсизлик ҳолати яхшиланганини кўрсатади. Шаҳарларда 53% оилалар ўз қизларини мактабга юборишади, қизлар кўпроқ бошланғич мактабга, камроқ ўрта ва юқори синфда ўқишга юборилади.

2021 йил кузида афғонларнинг 94 фоизи зарур тиббий ёрдам олиш имконига эга бўлди, ярмига хусусий клиникаларда хизмат кўрсатилди.

Эслатиб ўтамиз, Афғонистонда «Толибон»* радикал ҳаракати жангарилари ўтган йил август ойида ҳокимиятни қўлга киритганидан сўнг, Афғонистонда гуманитар фавқулодда вазият юзага келган. Афғонистоннинг кўплаб халқаро ҳамкорлари янги ҳокимият билан ҳамкорлик қилишдан бош тортди. Бу мамлакатда жиддий инқирозни юзага келтирди. Вазиятга Афғонистоннинг хорижий банкларда — асосан Америка банкларида жойлаштирилган 9 миллиард долларлик давлат активларининг музлатилиши ҳам салбий таъсир кўрсатди. Бундан ташқари, толиблар томонидан жорий этилган чеклов чоралари иқтисодиёт ва ишсизликка таъсир қилди. Мисол учун, улар аёллар ва қизларнинг ишлашига тўсқинлик қиладилар.

*«Толибон» ҳаракати РФ ва кўпгина давлатларда террорчи ташкилот деб тан олинган ва тақиқланган (Россия қонунчилиги талаби бўйича изоҳлаб ўтамиз).

  • Тошкентда Тимур Д'Ватцнинг «Аркадия ҳақидаги орзулар» кўргазмаси бўлиб ўтди

  • Марказий Осиё давлатлари ва Хитой ўртасида деярли ҳамма нарса яхши, бироқ ҳаммаси ҳам кундек ойдин эмас

  • Исроилнинг Эронга ҳужуми ядровий таҳдидни тинч ва куч ишлатиш йўли билан ҳал этиш сценарийларига таъсир қилгани ҳақида

  • Қирғизистон жанубида юзлаб одамларнинг ҳаётига зомин бўлган миллатлараро можарога 15 йил тўлди