Толиблар бундан бир ой олдин ҳибсга олинган актрисани озод қилдилар

Комедия актрисаси Надима. TOLOnews сайти фотосурати

Афғонистонда ҳокимиятни қўлга киритган «Толибон»* радикал ҳаракати жангарилари 28 кун аввал ҳибсга олинган комедия жанри актрисаси Надима Нурни озод қилди. Бу ҳақда TOLOnews телеканали унинг акасига таяниб хабар беради.

Эслатиб ўтамиз, толиблар Надима Нурни Қобулдаги офисидан ўғирлаб кетишган, бу ҳақда унинг қариндошлари 6 мант куни журналистларга айтиб беришган. Толиблар бу воқеага изоҳ бермаганлар.

Патингара Какай (Patingara Kakai) тахаллуси билан ҳам танилган Надима афғонлар орасида яхши танилган. У кулгили видеолар тайёрлайди ва уларни TikTok, Facebook ва Instagramга жойлайди.

Қайд этиш жоиз, ҳокимиятни эгаллаган толиблар актрисалар иштирокидаги фильмларни суратга олишни тақиқлаган, шунингдек аёлларнинг медиа соҳасидаги фаолиятини ҳам жиддий чеклаган.

Сўнгги пайтларда «Толибон» ижтимоий фаол аёлларни мунтазам равишда ўғирлаб кетишмоқда. Улар одатда бир неча ҳафталик қамоқдан кейин озод қилинади. Шундан сўнг, озодликка чиққанлар одатда ҳеч қандай ижтимоий фаолият билан шуғулланмасликни афзал кўрадилар ва қамоқда ўзлари билан нималар содир бўлганини оммага ошкор қилмайдилар.

*«Толибон» ҳаракати РФ ва кўпгина давлатларда террорчи ташкилот деб тан олинган ва тақиқланган (Россия қонунчилиги талаби бўйича изоҳлаб ўтамиз).

  • Тошкентда Тимур Д'Ватцнинг «Аркадия ҳақидаги орзулар» кўргазмаси бўлиб ўтди

  • Марказий Осиё давлатлари ва Хитой ўртасида деярли ҳамма нарса яхши, бироқ ҳаммаси ҳам кундек ойдин эмас

  • Исроилнинг Эронга ҳужуми ядровий таҳдидни тинч ва куч ишлатиш йўли билан ҳал этиш сценарийларига таъсир қилгани ҳақида

  • Қирғизистон жанубида юзлаб одамларнинг ҳаётига зомин бўлган миллатлараро можарога 15 йил тўлди