Ўзбекистон ҳукумати ит ва мушукларни оммавий стерилизация қилиш ва уларга чип ўрнатиш ҳақида ўйламоқда

Ўзбекистонлик зооҳимоячилари эмланган ва стерилизация қилинган қаровсиз мушукларнинг ўнг қулоғига белги қўйишга қарор қилдилар. Facebookдаги Mehr va Oqibat саҳифаси фотосурати

Ўзбекистонда эгаси бор ва қаровсиз ит ва мушукларни оммавий равишда чиплаш ва стерилизация қилиш таклиф қилинмоқда. Бу ҳақда «Қаровсиз ҳайвонлар билан ишлашни тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарор лойиҳасида сўз юритилади, деб хабар беради Ekolog.uz.

Қаровсиз ҳайвонлар сонининг кўпайиши устидан назоратни Ўзбекистон Давлат ветеринария қўмитасига юклаш ҳамда ҳар бир ҳудудда чексиз бошпаналарни ташкил этиш ва сақлаш ваколатини бериш режалаштирилмоқда. Қўмитага шунингдек, қаровсиз ҳайвонларни овлаш бригадалари штатларини белгилаш вазифалари ҳам юкланади.

Республика бўйлаб ветеринария шифокорларини ит ва мушукларни стерилизация қилиш ва бу борада мажбурий курсларни ташкил этиш режалаштирилган. Қаровсиз ҳайвонларни ҳам, эгалари бўлганларни ҳам оммавий стерилизация қилиш таклиф қилинмоқда, йўл кўрсатувчи итлар, кинология хизмати ҳайвонлари, чемпионат ғолиблари ва бошқа ҳайвонлар бундан мустасно бўлади. Бу ишларни амалга ошириш учун кўчма ветеринария клиникаларини ташкил этилади ва хусусий ветеринария клиникаларини жалб қилинади.

Кемирувчилар сони кўпайиши каби эпидемиологик хавфларнинг олдини олиш мақсадида мушуклар стерилизация қилиниб, эмлангандан кейин яшаш масканларига қўйиб юборилади.

Эвтаназия учун фақат инсоний усуллардан фойдаланиш мумкин. Ушбу муолажа фақат қаровсиз, касал, ёввойи ва тажовузкор ҳайвонларга нисбатан қўлланилади.

Тошкентда тажриба тариқасида эгаси тўғрисидаги маълумотлар, манзили ва алоқа телефони, эмланганлиги ва зарур ревакцинация қилиш муддатлари, ҳайвоннинг хатти-ҳаракати ва бошқа маълумотлардан иборат ҳайвонларни идентификация қилиш (чиплаш) тизими жорий этилади. Мамлакатда жорий этилган чиплардан олинган барча маълумотлар ягона электрон маълумотлар базасига киритилади ва бу маълумотлар жумладан, йўқолган ҳайвонларни қидиришда фойдаланилади.

Эгаси бор ва қаровсиз ҳайвонлар билан боғлиқ тадбирлар Ветеринария қўмитаси томонидан мувофиқлаштирилади.

«Қарор лойиҳаси президент томонидан маъқулланади ва имзоланади, деган умиддамиз. Бу мамлакатимизда қаровсиз ҳайвонларга инсоний муносабатда бўлиш, уларнинг сони устидан назорат ўрнатиш, қаровсиз ҳайвонларни тутиш билан боғлиқ ташкилий ва моддий-техникавий масалаларни ҳал этиш, ижтимоий кескинликни пасайтириш ва мутасаддиларнинг нуфузини ошириш борасидаги улкан қадамдир», — дейилади Ekolog.uz хабарида.

Сўнгги пайтлар Ўзбекистонда уйсиз ҳайвонларга эътибор кучайган. 2019 йил ноябрь ойида Тошкентда биринчи очиқ мушук уйи ўрнатилди, 2021 йил охирига келиб уларнинг сони 120 дан ошди. Mehr va Oqibat ҳайвонларни муҳофаза қилиш жамияти маълумотларига кўра, сўнгги тўрт йил ичида ҳайвонларга шафқатсизларча муносабатда бўлганлик тўғрисида шикоятлар сони 15 бараварга ошган.COVID-19 пандемияси бошланганида ҳайвонлар ҳуқуқлари фаоллари кўчаларда эгалари томонидан қолдирилган уй ҳайвонларининг сони бир неча бор кўпайганини қайд этганлар.

2021 йил ноябридан Ўзбекистон Жиноят кодексининг 202-1-моддаси («Ҳайвонларга нисбатан шафқатсиз муносабатда бўлиш») кучга кирди. Унда жаримадан тортиб озодликдан маҳрум қилишгача жазолар кўзда тутилган.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ