Афғонистоннинг банк тизими оммавий пул ечиб олиниши, муомалада нақд пул ва хориж валютаси танқислиги, шунингдек кредитлар сони ортиши муаммоларига дуч келди . Бундай вазият банк тизимини мутлоқ издан чиқаради, дея хабар беради 22 ноябрь куни Reuters БМТ Тараққиёт дастури маълумотларига таянган ҳолда.
«Афғонистонда молия ва банк ўтказмалари тизими тарқоқ ҳолда. Банк тизими интиқорозининг олдини олиш учун аҳолининг банклардан оммавий равишда маблағларни ечиб олишини тўхтатиш лозим», — дея ахборот агентлиги БМТ Тараққиёт дастури маърузасидан иқтибос келтиради.
Маърузада мавжуд вазиятнинг ижтимоий-иқтисодий асоратлари оғир бўлиши, жумладан қочқинлар сони кўпайиши, банклар фаолиятини тиккалаш ўн йилларга чўзилиб кетиши мумкинлиги таъкидланган.
Шу йилнинг август ойида ҳукуматни қўлга олган «Толибон»* радикал ҳаракати етакчиларининг ҳалқаро ҳамжамиятдаги ҳуқуқий ҳолати вазиятни янада таранглаштирмоқда, дейди Афғонистондаги БМТ Тарқаққиёт дастури раҳбари Абдалла ал-Дардари (Abdallah al Dardari). «Толибон» дунёнинг кўпгина давлатларида террорчи ташкилот деб тан олинган, унинг аксари етакчилари халқаро қидирувда ва қора рўйхатга киритилган.
Толиблар ҳукуматни қўлга олганларидан сўнг халқаро молиявий кўмаклар тўхтатилди, хориж банкларида сақланаётган Афғонистон давлат активлари музлатилди.
Таъкидлаш жоиз, афғон банкларининг ликвидлиги хориж валютаси келиб қуюлишига қаттиқ боғланган эди. Бундай ҳолатда аҳоли маблағини кўрпа остида сақлашни маъқул кўради. Фақат миллий валютанинг озгина қисми реал муомалада бўлиб, унинг суммаси $4 миллиарддан $500 мингга тўғри келади. Шу сабаб банклар томонидан ҳисоб рақамидан пул ечиб олишга чекловлар жорий этилганди.
Нақд пул танқислиги ва халқаро гуманитар дастурларнинг тўхтатилиши оқибатида БМТ Болалар фонди ЮНИСЕФ қизлар ўқиётган мактабларни қўллаб-қувватлаш мақсадида афғон ўқитувчилари ва маҳаллий таълим тизимини тўғридан-тўғри молиялаштириш тизимини яратишга киришди. Ўз навбатида БМТ Жаҳон озиқ-овқат дастури камбағал афғон оилаларига нақд пул тарқатишни бошлади.
Бугунги кунда Афғонистонда гуманитар ҳолат ўта оғир. Мамлакатнинг 95 фоиз аҳолиси етарли озиқ-овқатга эга эмас, 23 миллон одамни очарчилик кутмоқда. Август ойида мушкул вазиятдан паноҳ излаб юз минглаб афғонлар қўшни Покистон ва Эронга кўчиб ўтдилар.
* «Толибон» ҳаракати РФ ва қатор давлатларда террорчи ташкилот деб тан олинган ва тақиқланган (Россия қонунчилиги талаби бўйича изоҳлаб ўтамиз).