Human Rights Watch президент сайловида мухолифат йўқлигига ишора қилди

Ўзбекистон ҳукумати ОАВ эркинлиги чекланишини кучайтирган ҳолда 24 октябрга белгиланган президент сайловига мухолифат номзодларни яқинлаштирмади. Бу овоз беришнинг алодатли ва ҳаққоний ўтишини савол остида қолдиради, дейилади Human Rights Watch халқаро ҳуқуқ ҳимояси ташкилотининг 13 октябрда эълон қилинган пресс-релизида.

«Ўзбекистон ислоҳот дастурларини амалга ошириш билан халқаро ҳамжамият диққатини ўзига жалб қилолди, лекин мамлакатда инсон ҳуқуқларининг чекланиши ва бўлажак сайловда бирорта муҳолифат ёки мустақил номзоднинг иштирок этмаётгани ислоҳотлар чекланганидан дарак беради», — дейди Human Rights Watchнинг Европа ва Марказий Осиё бўйича директори Хью Уильямсон.

«Ўзбекистон бўлажак президент сайловида ҳукумат фикрини ёқламайдиган номзодлар иштирокини таъминлаш орқали ўзининг ислоҳотларга нисбатан самимий содиқлигини намоён қилса бўларди, лекин у бу ишни қилмади», — дея қўшимча қилди у.

Европада Хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти (ЕХҲТ) Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюроси (ДИИҲБ) Ўзбекистон айрим талабларни амалга оширмаганини таъкидлади. «Эркин фикрларни ифода этиш, сайлов ҳуқуқи, сайловни кузатиш ва сиёсий партияларни рўйхатга олиш» аспектлари билан боғлиқ тавсиялар шулар жумласидандир.

Ўзбек қонунчилигига кўра, президент сайловида фақат рўйхатдан ўтган партиялар ўз номзодларини илгари суриши мумкин. Бу эса муҳим саналмиш овоз бериш жараёнида кенг сиёсий иштирокни имконсиз қилади, деб таъкидлайди Human Rights Watch. «Эрк» демократик партияси ва «Ҳақиқат ва тараққиёт» партиясидан иккита потенциал мухолиф номзод 2021 йилдан ҳам аввал президент сайловида иштирок этиш ниятини билдирган эди, лекин ҳукумат бу партияларга расман ўз номзодларини илгари суришга имкон бермади.

Бундан ташқари, кейинги пайтлар ҳукумат сўз эркинлиги ва матбуотга босимини кучайтирди. Март ойида Интернетда президентни ҳақорат қилиш жиноят деб тан олинди. Августда президентни танқид қилган ва бўлажак сайловга байкот эълон қилган блогер Валижон Калановга нисбатан иш қўзғатилди.

Май ойида Сурхондарё вилоятидаги блогер Отабек Сатторий туҳмат ва тамагирлик каби мавҳум айблар билан олти ярим йилга озодликдан маҳрум этилди. Шунингдек, ҳукумат ЛГБТ ҳуқуларини ҳимоя қилиб чиққан тошкентлик блогер Миразиз Базаровга нисбатан айблар қўймоқда. У ҳозирда уй қамоғида.

«Мухолифат ва мустақил номзодлар, шунингдек инсон ҳуқуқларига доир ислоҳотларнинг йўқлиги сабаб, бу президент сайлови ҳукумат вадаларини рўёбга чиқаришда бой берилган имкониятдир , — дейди Хью Уильямсон. — Ўзбекистон ҳукумати мамлакатда инсон ҳуқуқлари ҳимоясини таъминлаш борасида дадил қадамлар босмоғи лозим

Ўзбекистон президенти савлови 2021 йил 24 октябрга белгиланган. «Миллий тикланиш» демократик партиясидан Алишер Қодиров, Ўзбекистон Экологик партиясидан Нарзулла Обломуродов, Ўзбекистон Халқ демократик партиясидан Мақсуда Ворисова, Ўзбекистон «Адолат» социал-демократик партиясидан Баҳром Абдуҳалимов, Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати — Ўзбекистон Либерал демократик партиясидан Шавкат Мирзиёев номзодлари илгари сурилган.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ