Алишер Қодиров хорижда ишлаётган ўзбекистонликларни солиққа тортишни таклиф қилди

Алишер Қодиров. «Миллий Тикланиш» матбуот хизмати фотосурати

Президент сайловида «Миллий тикланиш» партиясидан номзоди илгари сурилган Алишер Қодиров хорижда ишлаётган ўзбекистонликлар учун солиқ жорий этиш зарурлигини таъкидлади, деб хабар беради Repost.uz.

«Мамлакат тараққиёти учун солиқ тушуми жуда муҳим. Нега ҳозирда хорижда ишлаётган мигрантлар Ўзбекистон тараққиёти учун солиқ тўламайдилар?», — дея савол берди номзод Андижондаги сайловчилар билан учрашувда.

«Биз уларнинг оилаларига юбораётган пул айланмасини ҳисоблаяпмиз. Буям яхши, албатта. Лекин бу пуллар уларнинг оиласига юбориляпти ва улардан мамлакат равнақи учун солиқ тўланмайди. Шунинг учун мен янада ватанпарварроқ бўлиб, шуни айтган бўлардим — давлат тараққиёти учун мигрантлар ҳам солиқ тўлашсин», — деди Қодиров.

2020 йил 15 сентябрда «Хавфсиз, тартибли ва қонуний меҳнат миграцияси тизимини жорий қилиш чора тартиблари тўғрисида»ги президент қарори қабул қилганидан сўнг мигрантларнинг ўз ватанида солиқ тўлашига доир масала кўтарилганди. Ҳужжатга кўра, 2021 йил 1 январдан меҳнат мигрантлари ўзини ўзи банд қилган шахсларга тенглаштирилди.

Давлат солиқ қўмитасидагилар Ўзбекистон солиқ кодексининг 369-моддасига кўра, ўзини ўзи банд қилган шахслар солиққа тортилмаслигини тушунтирдилар.

«Ўзини ўзи банд қилган шахслар ИХТИЁРИЙ равишда пенсия ва меҳнат стажи учун Пенсия жамғармасига ижтимоий солиқ тўлашлари мумкин. 2020 йилда ўрнатилган минимал сумма базавий ҳисоб миқдорининг 50 фоизидан иборат ва у бугунги кунда 111 500 сўмни ташкил этади», — дея таъкидладилар ДСҚ ходимлари (ҳозирда базавий ҳисоб ўлчови 279 минг сўмни ташкил этади, демак унинг 50 фоизи— 135 минг сўмдан иборат).

«Агар мигрантлар меҳнат стажи ва пенсия учун пул тўламоқчи бўлсалар, бунга доир тўловни амалга оширадилар. Агар хоҳламаслар, демак — йўқ, бу фуқароларнинг ўзига ҳалова», — дея таъкидладилар Россиядаги Ўзбекистон элчихонаси ходимлари «Фарғона»га.

Бундан олдин Алидер Қодиров президент сайловига ғолибликни қўлга киритган тақдирда Олий таълим вазирлигини қисқартиришини, диний таълим муассасалри учун квоталарни оширишини, республика бўйлаб Қуръонни ўрганиш курсларини очишини, ОАВни қўшимча солиқ тўловидан озод этишини ва алимент жамғармасини ташкил этишини маълум қилганди.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ