Қийноқларга қарши қўмита Валентина Чупикнинг Россиядан депортация қилинишига қарши Европа судига мурожаат қилди

Валентина Чупик. Facebookдаги фотосурат

Россиянинг «Қийноқларга қарши қўмита» ташкилоти Европанинг Инсон ҳуқуқлари бўйича судига мингрантларнинг ҳақ-ҳуқуқларини ҳимоя қилиб келган Валентина Чупикнинг Россияда депортация қилинишига қарши мурожаат қилди. Қўмита Европа судидан 39 — қоидани қўллаб, Чупикнинг Россиядан Ўзбекистонга депортация қилинишининг олдини олишни сўраган. Бу ҳақда Қўмита хабар беради.

Валентина Чупикни 25 сентябрь куни Москванинг Шереметьево аэропортида ушлайдилар. Унинг Россия ҳудудидаги қочқинлик мақоми бекор қилингани ва 2051 йилгача Чупикнинг Россияга кириши тақиқланганини айтишади. Ҳуқуқ ҳимоячисини махсус ҳибсхонага юборишади. 26 сентябрда Валентина ўзининг ҳамкасби Александр Ким билан алоқада бўлади ва унга ҳибсхонада доимо ёрқин чироқ ёниб туриши, шахсий гигиена талабларига риоя қилинмаслиги, унга адвокатни йўлатишмаётгани ва аёлнинг қандай ҳуқуқий мақомда эканини айтишмаётганини сўзлаб беради. Қўмита ўз мурожаатида Валентинага адвокат бириктилиши ва унинг ҳақ-ҳуқуқлари ҳимоя қилиниши кераклигини таъкидлайди.

«Биз Европанинг Инсон ҳуқуқлари бўйича судига мурожаат қилиб, унда жуда кам ҳолларда қўлланиладиган 30-қоиданинг (апелляцияга қадар депортацияни тўхтатиб туриш — «Фарғона» изоҳи) ишга солинишини илтимос қилдик. Одатда Европа суди тезкор мурожаатларни тезда кўриб чиқади, бироқ ҳозир гап соатлар устида кетмоқда», — дейди Қўмита юристи Мария Задорожная.

Валентина Чупик Андижон воқеаларидан сўнг 2006 йили Россияга кўчиб ўтган. У махсус хизматлар ходимлари томонидан босимга учрай бошлаганидан сўнг ватанини тарк этади. 2009 йили Чупик Россияда қочқин мақомини олади. У узоқ йиллар давомида Москвада яшаб келади ва бу ерда мигрантларга ҳуқуқий ёрдам кўрсатадиган «Тонг Жахони» ташкилотини тузади. Ташкилот ходимлари полиция томонидан ноқонуний ушланган ва депортация қилинган, ойлик маошларини ўз вақтида ололмаётган ва бошқа ноқонуний вазиятларга учраган мигрантларга бепул ҳуқуқий ёрдам берадилар.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ