«Толибон» радикал ҳаракати (Россия ва бир қатор давлатларда тақиқланган ташкилот) жангарилари Афғонистон шимолидаги Шибирғон шаҳрида жойлашган маршал Абдул Рашид Дўстумнинг уйини ёқиб юборишди. Бу ҳақда TOLOnews телеканали ўзининг Twitterдаги саҳифасида хабар қилади.
67 ёшни қаршилаган Дўстумнинг туғилган уйи Жузжон провинциясининг Шибирғон шаҳри четида жойлашган. Толиблар июнь ойида шаҳар остонасига келиб қолгандилар. Шундан бери жангарилар шаҳарда ўрнашиб олиш учун ҳужумлар уюштираётган эдилар.
Маълумотларга кўра, 6 август куни толиблар Шибирғон шаҳрига ёриб кирганлар. Радикал ҳаракатнинг расмий вакили Забиулла Мужоҳиднинг сўзларига кўра, толиблар Дўстум уйидан ташқари маҳаллий полиция бошқармаси биносини ҳам ишғол қилганлар. Ижтимой тармоқларда жангариларнинг Жузжон маъмурий марказининг бўм-бўш кўчаларида юрганларига оид видеолар тарқалган.
Fierce battle rages in Shaberghan, Jawzjan, as Taliban take over police headquarters, Dostum's palace, and other key buildings, now moving towards city center pic.twitter.com/gQizDEuIJo
— Khalid (Halit Ertuğrul) (@khalid_pk) August 6, 2021
TOLOnews телеканали ҳам Шибирғон мавзеларида ҳукумат кучлари ва толиблар ўртасига юз бераётган отишмаларга доир видеони намойиш қилди.
Video shows ongoing fighting between the Afghan forces and the Taliban in Sheberghan, the center of Jawzjan province. pic.twitter.com/4InJthKO32
— TOLOnews (@TOLOnews) August 6, 2021
Маршал Дўстум 4 август куни Туркияда узоқ вақт қандли диабетга қарши даволанишдан сўнг Афғонистонга қайтди. У сиёсий лидерларни «Толибон»га қарши курашда бирлашишга даъват қилган. Авваллари Дўстум музокаралар ўрнига радикал ҳаракатни бир йўла бартараф этиш тарафдори бўлган.
Шибирғондан ташқари Дўстумнинг турли афғон шаҳарларида резиденциялари бор, жумладан Қобул шаҳрида ҳам.
Ҳозирда «Толибон» жангарилари Афғонистоннинг турли провинция марказларини ишғол қилишга ҳаракат қилмоқдалар. Сўнгги кунларда Гилменд провинцияси маркази Лашкаргоҳда вазият анча мураккаб. Толиблар бир ҳафтадан бери шаҳар марказидаги маъмурий биноларни қамал қилиб турибдилар. Жангариларга қарши афғон армияси ва АҚШ авиацияси ҳаводан зарбалар бермоқда. Ёрдам учун шаҳарга афғон армиясининг махсус бўлинмалари сафарбар қилинган.